Фото: Видеолавҳадан скриншот
Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ қизларнинг жанжали тасвирга туширилган видео тарқалди. Халқ таълими вазирлиги мазкур видеони ўрганиб чиққан.
Қайд этилишича, ушбу видео 2019 йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида олинган. Видеодаги воқеалар дарс жараёнидан сўнг, мактаб ҳудудидан ташқарида олинган. Мазкур воқеа Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси томонидан муҳокама этилган.
Комиссия қарорига кўра, жанжалда иштирок этган 11 нафар қизларнинг ота-оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси 1-қисмига кўра фарзанд тарбиясига бефарқликлари учун энг кам иш ҳақининг уч баробари миқдорида жарима қўлланилган.
Шу билан бирга ўқувчи қизлар бир йил муддатга туман ИИО ФМБ профилактик ҳисобига қўйилиши тўғрисида қарор қабул қилинган.
«Бола асосий тарбияни ўз оиласида олади. Ҳар бир ота-она ўз фарзанди учун масъул ҳисобланади. Шу боис ота-оналардан фарзанд тарбиясига бефарқ бўлмасликларини сўраб қоламиз», дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Дэвид Кэмерон Марказий Осиёга сафарида ҳашаматли самолёт ижарага олгани учун танқид қилинди
Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди
Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди
НАТО раҳбари: “Украинага берган ваъдамизни бажармадик”
Ўзбекистонда уй-жой ва автомобиллар олди-сотдиси нақд пулсиз шаклга ўтказилиши мумкин
U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин
Грузия пойтахтида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув юз берди