Аксарият кишилар ҳаётнинг муайян қисмини бир манзилдан иккинчисига етиб олишга сарфлашади. Эрталаб туриб, ишга кетаётганимизда кўпинча йўлларнинг тирбандлигига дуч келамиз, кечқурун уйга қайтаётганимизда яна шу аҳвол... Бу вазият катта шаҳарларда яшовчи ҳар бир кишига таниш ва афсуски, ҳозирча бу борада яхши томонга ўзгаришлар йўқ. Don't Panic нашри аҳолиси доимий тирбандликдан азият чекувчи 10 мегаполис рўйхатини тақдим этди, деб ёзади Кун.уз сайти.
10-ўрин. Буэнос-Айрес, Аргентина
Буэнос-Айрес шоппинг учун энг яхши жой бўлиши мумкин, ахир унинг кўчалари замонавий бутикларга тўла. Бироқ, йўлларда муаммоларга дуч келувчи шаҳарлар орасида ҳам унинг номи қайд этилган. Бу ерда мунатазам равишда йўл-транспорт ҳодисалари (ЙТҲ) содир бўлади, чунки маҳаллий ҳайдовчилар бундай тирбандликда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишмайди.
9-ўрин. Гвадалахара, Мексика
Гвадалахаранинг ажойиб ва ранг-баранг маданияти мамлакат фахри ҳисобланади. Маҳаллий аҳоли жамоат транспортидан кўра ўз транспорт воситаларини афзал кўради. Бу эса шундоқ ҳам мукаммалликдан йироқ бўлган шаҳар тизимига оғирлик қилади. Бундан ташқари, шаҳарда углерод оксиди муаммоси мавжуд: атрофдаги ўрмонлар уни қайта ишлай олмайди.
8-ўрин. Бангкок, Таиланд
Бангкок кўчалари бўйлаб ҳаракатланиш — ўлим билан ўйнашишдек гап. Тезкор скутерларнинг кўплиги ҳаттоки энг тажрибали ҳайдовчиларни ҳам эсанкиратиб қўяди, эндигина машина ҳайдашни ўрганганларни эса гапирмаса ҳам бўлади. Тропик иқлим бу вазиятни янада қийинлаштиради: жазирамадан асфальт ҳам эриб кетади.
7-ўрин. Рим, Италия
Муқаддас шаҳар йилнинг барча мавсумларида сайёҳларга тўла бўлади. Бу ерга Папани кўриш учун ташриф буюрувчи зиёратчилар ҳам кўпчиликни ташкил қилади. 2015 йилги ҳисоботга кўра, Рим ЙТҲ бўйича дунёнинг энг хавфли шаҳарларидан бири ҳисобланади. Муаммоларнинг асосий манбаи - бу ерда жуда кўпчиликни ташкил қилувчи мотоциклчилар.
6-ўрин. Москва, Россия
Москва ушбу рўйхатда муносиб олтинчи ўринни эгаллаган. Бу шаҳар кўчалари шу қадар тирбандки, одамлар ишга бориш учун бир соатдан ортиқ вақт кетказишади. Қиш мавсумида вазият бундан-да мураккаблашади: қорга бурканган трассалар — тезкор пойгалар учун тўғри келмайди.
5-ўрин. Санкт-Петербург, Россия
Россиянинг энг кўркам шаҳрида ҳам йўлга боғлиқ муаммолар талайгина. Санкт-Петергбург йўлларидаги тирбандликни Москвадаги вазиятга тенглаштириш мумкин. Қиш фаслида бу шаҳарда ҳам ҳаракатланиш қийинлашади.
4 - ўрин. Сурабая, Индонезия
Йўл транспорти модернизациялашган тизимга эга эмаслиги мазкур шаҳар трассаларини асаби жойида бўлмаганлар учун ҳақиқий синовга айлантиради. Бу ерда "тошбақа" тезлигида ҳаракатланиш - оддий ҳол. Йўловчилар-ку йўлларда бемалол "саёҳат" қилишади. Улар машиналар орасидан ўтиб, шусиз ҳам оғир вазиятни янада мураккаблаштиришади.
3-ўрин. Мехико, Мексика
20 миллион аҳоли ва 7 миллион автомобиль: тирбандлик Мехиконинг ажралмас қисмига айланган. Йил сайин ўсиб бораётган машиналар сони тез орада шаҳарни умуман ҳаракатсизликка олиб келмаса бўлгани. Ҳатто катталиги бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллаган метрополитен ҳам бу вазиятни бартараф қилишга ожиз.
2-ўрин. Истанбул, Туркия
Йўллардаги муаммоларнинг аксарияти маҳаллий ҳайдовчиларнинг қизиққонлиги туфайли юзага келади. Хусусий автотранспортнинг кўплигини ҳам инкор қилиб бўлмайди, албатта. Тиғиз соатларда ишдан уйга қайтиш қанчалик қийинчилик туғидиришини сўз билан таърифлаш қийин!
1-ўрин. Жакарта, Индонезия
Мана икки йилдирки, Жакарта "дунёнинг энг тирбанд шаҳри" мақомини олиб келмоқда. 30 миллион (!) аҳоли ҳар куни ўз автомобили босими остида қолади. Шаҳарнинг ноқулай инфратузилмаси вазиятни янада қийинлаштиради. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди