date

Автомобилни бошқа киши ҳайдаса, жарима кимга ёзилади?

Автомобилни бошқа киши ҳайдаса, жарима кимга ёзилади?
Автомобил эгасидан бошқа шахс бошқарганида, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатларида жарима баллари кимга ёзилиши ҳақида тартиб белгиланди.

1 апрель кунидан бошлаб радарлар ҳам жарима балларини қайд эта бошлайди. Шу боис автомобилини бошқа шахс бошқаришига рухсат берган эгалар шахсий электрон кабинет орқали машинани кимга топширганини кўрсатиши керак. Машинани қабул қилиб олган ҳайдовчи эса бу маълумотни тизимда тасдиқлаши лозим.

Агар машинани қабул қилувчи бу жараённи электрон тарзда тасдиқламаса, радарлар аниқлаган жарима баллари автомобил эгасининг ҳисобига ёзилади. Бунда автомобил эгасида ҳайдовчилик гувоҳномаси мавжуд бўлиши талаб этилади.

Мазкур тартиб йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жавобгарликни аниқ белгилаш мақсадида жорий этилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Автомобилни бошқа киши ҳайдаса, жарима кимга ёзилади?