Фото: daimler.com
Mercedes 2030 йилга бориб ички ёнув двигателларида машиналар ишлаб чиқаришни тарк этиб, бутунлай электромобиллар ишлаб чиқара бошлайди. Бу ҳақда машҳур брендга эгалик қилувчи Daimler компаниясининг релизида сўз боради.
2025 йилдан бошлаб Mercedes’нинг барча моделлари электр энергиясида ишлайдиган бўлади. Бироқ кейинги беш йил давомида компания заводлари ички ёниш двигателлари билан жиҳозланган эски моделларни ишлаб чиқаришни ҳам давом эттиради.
Шунингдек, компания дунё бўйича электромобиллар учун батареялар ишлаб чиқарадиган саккизта янги завод қуришни ва зарядловчи станцияларининг глобал тармоғини яратишни режалаштирмоқда. Ушбу мақсадлар учун Mercedes 40 миллиард евро ажратган.
14 июль куни Еврокомиссия иқлим ўзгаришига қарши кураш режасининг концепциясини тақдим этди. Ушбу режанинг бандларидан бири 2035 йилдан бошлаб Европа Иттифоқи ҳудудида ички ёнув двигателли автомобилларни сотишга тўлиқ тақиқ қўйишдан иборат.
2021 йил июн ойи охирида Audi ички ёнув двигателли автомобиллардан воз кечишини эълон қилган эди. Компания 2026 йилдан электромобиллар ишлаб чиқаришга тўлиқ ўтишни мўлжалламоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди