2 162
Комил Алламжонов Расул Кушербаевнинг давлат имтиҳон марказлари бўйича фикрига раддия билдирди
Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўз Telegram канали орқали давлат имтиҳон олиш марказлари президент қарорига зид равишда ёпилаётганини ҳақида пост ёзди. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов депутатнинг фикрларига раддия берди.
Кушербаев ўз постида Ягона имтиҳон маркази фаолияти юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитасига депутатлик сўрови киритганини билдирган. Қўмитанинг билдиришича, етарли миқдорда хусусий сектор субъектлари ташкил этилгунга қадар мазкур функцияларни давлат органлари ва ташкилотлари амалга оширади.
- Бироқ шунга қарамай ҳозирги кунда республиканинг баъзи ҳудудларида (Қашқадарё вилоятида 2 та, Сурхондарё вилоятида 3 та ҳамда Тошкент вилоятида 6 та) Ички ишлар вазирлиги тизимидаги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш марказлари ушбу соҳада етарли миқдорда хусусий сектор субъектлари ташкил этилмай туриб, президент қарори талабларига зид равишда фаолияти тўхтатилган, — дейди Кушербаев.
Шу муносабат билан Монополияга қарши курашиш қўмитаси президент қарори талабларига зид ҳаракатлар содир этилаётганлиги сабабли Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун тегишли таклиф ишлаб чиққан. Таклифда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича фаолияти ушбу хизматни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг етарлича ташкил қилингунига қадар, яъни ҳар бир ҳудудда аввал фаолиятда бўлган имтиҳон олувчи давлат ташкилотлари сонидан кам бўлмаган хусусий сектор бозорга киргандан сўнг тўхтатилиши назарда тутилган.
- Бунда масалан, Тошкент вилоятида 6 та хусусий имтиҳон олиш маркази ташкил этилгунга қадар 6 та давлат маркази ишлаши керак. Нима учун 6 та дейилса, асос шуки яқин вақтгача талабдан келиб чиқиб Тошкент вилоятида 6 та марказ фаолият кўрсатган. Ундан ками етмайди. Демак, бундан хулоса келиб чиқадики, битта тадбиркорлик субъектининг тезроқ соққа ишлашига имконият бериш учун шошиб-пишиб бошқа давлат имтиҳон марказларини ёпиш орқали президент қарори талаблари ҳам бузилган.
Энди савол: Қарор талабларини бундай талқин қилиш ва бузиш кимга, нима учун керак бўлди?, — дейди депутат.
Алламжоновнинг айтишича эса, Тошкент шаҳри учун хизмат кўрсатаётган ҳозирча ягона бўлиб турган Имтиҳон маркази тўлиқ президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мос равишда фаолият юритмоқда. Марказ бугунги кунда 800 дан ортиқ фуқародан имтиҳон олиш имкониятига эга. Марказ очилгунига қадар Тошкент шаҳридаги 3 та давлат имтиҳон олиш бўлимлари кунига 400 та одамдан имтиҳон олган.
- Демак, бундан келиб чиқадики, бизнинг замонавий, барча стандартларга жавоб берувчи ‘Имтиҳон марказ’ аввалги имкониятдан 2 баробар катта ва энг асосийси, катта автоматлаштирилган автодром, компьютерлаштирилган хоналарига эга. Навбатлар йўқ деярли. Марказ нафақат тўла, балки кўп хоналари бўш ҳам турибди. Ва шу кунгача ҳали бирон маротаба аввалгидек 400 та уёқда турсин, ҳатто 200 та ҳам одам келмади.
Соққа қилишга келсак, айнан соққа ҳар соҳанинг драйверидир. Сизнингча фикрланса, сиз ҳам фақат соққа учун ишлайсиз ва соққа қиласиз, чунки текинга ишламайсизку (ўзингиз айтгансиз шу гапни). Аслида ‘соққа’ қилиш гуноҳ эмас. Жиноят ҳам эмас. Албатта, уни қандай қилиш муҳим.
Сиз ёш ва замонавий, ватанпарвар, энг асосийси, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш партияси депутати сифатида бизни яхши тушуниб, хусусийлаштириш тарафида бўлишингиз керак деб ўйлайман. Яна билмадим. Балки, сизга эски коррупциялашган тизим кўпроқ ёқар. Сайловчилар, тайинловчилар сизга мурожаат қилишса, дарров қилич кўтариб кетмай уларни кўпроқ ўқишга, билим олишга чақирсангиз, бугунги сиёсатнинг асл ёрдамчиси бўласиз деб ўйлайман. Сайловчиларингиз саволи менга жуда қизиқ. Худдики Имтиҳон марказини қўллаш эмас, қийналиб кетганидан эскисини қайтариб беринг, дейишаётгандек. Яна ким билсин!
Ишларингизга омад. Вақтингиз бўлса келинг бир айланиб. Жон деб кутиб олиб, энг замонавий, ҳақиқий имтиҳон марказини кўрсатамиз. Жуда кўпчилик ўта олмаяпти. Чунки билими йўқ. Сайловчиларингиз (улар Тошкент вилоятидан бўлса керак) қумсаётган тизимда шулар балки юз фоиз ўтиб кетар эди. Кўчадаги аҳволни кўриб турибсиз. Сиз қайтариш керак деган тизим натижаси бу, — дейди у.
Комил Алламжонов, Расул Кушербаев, Давлат имтиҳон марказлари, Қарорга зид равишда ёпилган «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Тошкент вилоятида салкам 7 кило оғирликдаги чақалоқ туғилди