
Манчестер Сити ўз майдонида Борнмутни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Англия Премер-лигасининг ўнинчи турида Пеп Гвардиола жамоаси ўйинни дастлабки дақиқаларданоқ назорат қилиб, ишончли ғалабага эришди.
Жамоа ҳужумчиси Эрлинг Холанд дубль қайд этган бўлса, яна бир голни О’Райли киритди. Мезбонлар 17-дақиқадаёқ ҳисобни очишди.
Шерки Холандга аниқ пас узатди ва у паст зарба билан дарвозани ишғол қилди — 1:0. Шундан сўнг, Борнмут жамоаси бурчак зарбаси вақтида Доннарумма хатосидан фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди — 1:1.
Гол муаллифи Адамс бўлди. Танаффусга қадар Манчестер Сити яна босимни оширди.
33-дақиқада Шерки яна Холандга узатма берди ва норвегиялик ҳужумчи ўз ҳисобига иккинчи голни ёзиб қўйди — 2:1. Биринчи бўлим якунида мезбонлар устунлиги яққол сезилиб турди, аммо меҳмонлар қарши ҳужумлар қилишга ҳаракат қилишди.
Иккинчи бўлимда ҳам Сити тўпни назорат қилишни давом эттирди. 61-дақиқада О’Райли узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.
Шундан сўнг, Холанд захирага олиниб, унинг ўрнига Мармуш майдонга тушди. Сити учрашувни тинч равишда якунлади, Борнмут эса натижани ўзгартиришга куч топа олмади.
Қайд этиш жоизки, ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусонов ушбу учрашув учун қайдномага киритилмади. Клуб маълумотига кўра, бу қарор Пеп Гвардиола томонидан тактика сабабли қабул қилинган.
Ҳусонов аввалроқ Лига Кубогида Суонсига қарши ўйинда 64 дақиқа майдонда ҳаракат қилган эди.
Манчестер Сити Борнмутни мағлуб этди, Холанд дубль қайд этди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар