Австралияда Tesla’га метеорит тушди — ҳайдовчи мўъжизавий тарзда омон қолди

1 дақиқа ўқиш3.1K
Австралияда Tesla’га метеорит тушди — ҳайдовчи мўъжизавий тарзда омон қолди

Австралияда Tesla Model Y автомобилининг олд ойнасига метеорит тушгани ҳақида хабар берилди.

19-октябрь куни доктор Endryu Melvill-Smit ва унинг рафиқаси янги харид қилган Tesla Model Y машинасида Augusta shossesi бўйлаб соатига 110 км тезликда ҳаракатланаётган эди. Тўсатдан машинанинг олд ойнасига кучли зарба тегди — ичкаридаги барча ойналар сочилди.

“Аввалига кучли портлаш эшитилди. Машина ичини шиша парчалари қоплаб кетди, тутун чиқди, ҳаттоки ёнаётгандек ҳид келди,” — деди Melvill-Smit.

Зарба пайтида ҳайдовчи ва унинг рафиқаси 10 сонияга кар бўлиб қолган, бироқ автомобилнинг автопилот тизими ишга тушиб, ҳеч қандай инсон аралашувисиз ҳаракатни давом эттирган.

“Мен шокка тушдим. Экранга қарасам, машина ҳали ҳам юрарди. Порт Augusta томон ўз йўлида давом этаётган эди. Тўхтаганимизда эса ойнада катта кратер пайдо бўлганини кўрдик,” — деди ҳайдовчи.

Жанубий Австралия музейи ҳодисани ўрганишни бошлади. Геолог Kiran Meani зарба натижасида ойнанинг куйган излари ва машинанинг шикастланиш даражаси метеорит зарбасидан далолат бериши мумкинлигини билдирди.

“Энг эътиборли нарса — олд ойнага урилган нарса жуда иссиқ бўлган,” — деди у.

Ҳозирча объектнинг ўзи топилмаган. Мутахассислар уни темир ёки тош таркибли кичик космик парча бўлиши мумкин, деб тахмин қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2025-йил август ойида АҚШнинг Жоржия штатида ҳам метеорит турар жой биносининг томига қулаган эди. Шунга ўхшаш ҳолатлар кам учраса-да, сўнгги йилларда кичик метеорит тўқнашувлари сони ортиб бораётгани қайд этилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?