Хитой раҳбари Си Цзиньпин халқаро босим сабаб Москва билан эҳтиёткорона муносабатни маъқул кўрмоқда.
Фото: ТАСС
Хитой ҳукумати анъанавий равишда Кремлни қўллаб-қувватлаб келган. Аммо мамлакатнинг етакчи экспертлари ва собиқ дипломатлари Украинадаги ҳарбий амалиёт борасида расмий Москвани аллақачон танқид қила бошлади. Бу ҳақда Republic нашри хабар бермоқда.
«Россия–Украина уруши «совуқ уруш» давридан кейинги энг жиддий халқаро зиддият саналади. Бу ихтилоф «совуқ уруш»нинг якуни ва янги жаҳоний тартиботнинг жорий этилиши билан якунланади», – дейди хитойлик таҳлилчилар.
Айни чоқда, улар Москванинг Украинадаги позициясини заиф ва истиқболсиз деб баҳолаб, мағлубият муқаррар эканини таъкидламоқда.
Қайд этилишича, СССР парчаланганидан кейин Россия ички ва ташқи сиёсатидаги хатолар тараққиётга тушов бўлди. Украинадаги муваффақиятсизлик эса иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий жабҳага зарба бермоқда.
Хитойлик экспертларга кўра, Кремль Украинада кўз очиб юмгунча ғалаба қозонамиз дея янглиш қадам ташлади. Эндиликда эса Россия томони нафақат ҳарбий жабҳада, балки иқтисодий, сиёсий, дипломатик ва ахборий урушда ҳам Украинага бой бермоқда.
Жанглар яна узоқ давом этиши ҳам истисно этилмаётир. Коммунистик мафкура етакчилик қилаётган ўлка таҳлилчилари наздида Украина АҚШ, ЕИ ва НАТО кўмагида Қрим ва босиб олинган шарқий вилоятларини қайтариш олишга ҳаракат қилади. Уруш якунида Россия кучсизланиб, бир қатор муҳим халқаро ташкилотлардан чиқариб юборилади. Украина эса катта Европа оиласининг аъзосига айланади.
Хитойлик экспертлар Украинадаги хунрезлик ортидан собиқ СССР таркибида бўлган бошқа республикалар ҳам Москвадан йироқлашишга ҳаракат қилади, деб ҳисоблайди.
Фудань университети ҳузуридаги Россия ва Марказий Осиё тадқиқотлари институти профессори Фэн Юйцзюнь эса Украина урушини Кремль томонидан СССР парчаланишига жавобан ишлаб чиқилган қасос лойиҳасининг таркибий қисми деб атаган.
Сиёсатшунос агар Россия урушни қисқа муддатда ғалаба билан якунлай олмаса, сиёсий-иқтисодий иҳоталаниш ортидан мушкул ҳолатга тушишини башорат қилган. Мазкур эксперт ҳам Украина гарчи НАТОга кира олмаса-да, сиёсий, иқтисодий ва маданий жиҳатдан Европага қўшилиб кетишини қайд этган.
Сўнгги таҳлилларга қараганда, Путин Пекиннинг кучли ёрдамидан умидини узган. Россия президенти билан дўстона муносабатда бўлган Хитой раҳбари Си Цзиньпин ҳам халқаро босим ҳамда санкциялар таҳдиди сабаб Москва билан эҳтиёткорона муносабатни маъқул кўрмоқда.
Хитой аллақачон Россияга муҳим аҳамиятга эга юқори технологиялар етказиб беришни қисқартирган. Хитой фазовий станцияси эшиклари россияликларга ёпилган. Пекин ва Москва ўртасидаги илмий ҳамкорликда танаффус эълон қилинган. Катта иқтисодий марраларни кўзлаган Чин мамлакати ўз маҳсулотларини Европага Россияни айланиб ўтган ҳолда етказа бошлаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади