15:47 / 12.10.2022
964

Покистон иқлим ўзгаришига сабаб бўлган мамлакатлар ва компаниялардан товон талаб қилиши мумкин

Покистон иқлим ўзгаришига сабаб бўлган мамлакатлар ва компаниялардан товон талаб қилиши мумкин
Маълум қилинишича, Покистон мамлакатдаги вайронкор сув тошқини туфайли иқлим ўзгаришига сабаб бўлган давлатлар ва компаниялардан товон пули талаб қилиши мумкин.

Олимларнинг таъкидлашича, иқлим ўзгариши муссон ёмғирларида шубҳасиз рол ўйнайди, бу Покистондаги ўртача йиллик ёғингарчиликдан 3,5 баравар юқори.

Тахминларга кўра, глобал углерод чиқиндиларида 0,8 фоиз улушга эга бўлган Покистонга тошқин фалокатидан кейин етказилган зарар 30 миллиард доллардан ошган. Бу миқдор мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 10 фоиздан ортиғига тўғри келади.

Тошқиндан кейин 2 миллиондан ортиқ уй вайрон бўлган, 24 мингга яқин мактаб, 1500 та соғлиқни сақлаш муассасаси, 13 минг километр йўл таъмирланиши ёки қайта қурилиши керак. Мамлакатда вайрон бўлган бошқа иншоотлар қаторида кўплаб кўприклар, меҳмонхоналар ва тўғонлар мавжуд.

Иқлим адолати бўйича баҳслар

Покистондаги бу вайронагарчилик иқлим адолати бўйича баҳсларни кучайтирди. Иқлим ўзгаришига катта ҳисса қўшган бой давлатлар иқлим ўзгаришидан зарар кўрган камбағал давлатларга компенсация тўлаши керакми, деган савол муҳокама қилинмоқда.

Бу фикр ривожланган давлатлар томонидан рад этилади. Аммо Покистон ва бошқа ривожланаётган давлатлар келаси ой Мисрда бўлиб ўтадиган БМТ иқлим ўзгариши бўйича томонлар конференциясида бу масалани жиддий кўтаришни режалаштирмоқда.

Покистон Ташқи ишлар вазири Билавал Бҳутто Зардорий ўтган ой БМТнинг 77-Бош ассамблеясида 33 миллион покистонлик йирик мамлакатларни саноатлаштириш нархини ўз ҳаёти ва тирикчилиги билан тўлаганини айтди.

Иқлим ўзгариши бўйича вазири Шари Раҳмон бой давлатлар иқлим ўзгаришидан жабр кўрган давлатларга товон пули қарздорлигини таъкидлади.

Компенсация талабларини рад этиш

Ривожланган давлатлар эса товон пули билан боғлиқ ҳамма нарсани инкор этиб, бу бошқа мамлакатларнинг иқлим бўйича даъволарига йўл очишидан қўрқишади.

Ўтган йили Шотландиянинг Глазго шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича томонлар конференциясида АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатлари камбағал мамлакатларга йўқотишлар ва зарарлар учун товон тўлаш бўйича молиялаштириш сўровини рад этишди.

Компенсациянинг ҳуқуқий асослари

Нидерландиядаги Лейден университетининг халқаро жамоатчилик ҳуқуқи бўйича ўқитувчиси Маргеретҳа Веверинке-Сингхнинг айтишича, йирик давлатлар масъулиятдан ниҳоятда хавотирда ва муаммо ҳал бўлмаслиги сабабли улар бир нуқтада келишувга эришишлари мумкин.

Веверинке-Сингх бу борада ҳуқуқий асос борлигини, халқаро ҳуқуқда эса “давлатлар бошқа мамлакатларнинг атроф-муҳитига зарар етказмаслик мажбурияти борлигини” таъкидлади.

Веверинке-Сингх бу каби қонунбузарликлар зарар кўрган мамлакатлардаги вазиятнинг тикланишига ёки бу мамлакатларнинг товон пулига сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлаб, Покистоннинг икки йўли борлигига эътибор қаратди.

Веверинке-Сингхга кўра, Исломобод Халқаро Суд каби халқаро институтлар орқали бой давлатларни таъқиб қилиши мумкин, аммо АҚШ ва Хитой каби углерод чиқиндиларига энг кўп ҳисса қўшадиган давлатлар Исломобод Халқаро Суднинг юрисдикциясини тан олмайди.

Ва ниҳоят, Веверинке-Сингх Покистон штатларга ёки қазиб олинадиган ёқилғи компанияларига қарши миллий судларга даъво қўйиши мумкинлигини айтди.

Покистон "маънавий мажбурият"и

Исломобод маъмурияти эса бой давлатларнинг товон талаб қилиш ўрнига иқлим ўзгариши қурбони бўлган Покистонга ёрдам бериш маънавий мажбуриятини таъкидламоқда.

Покистон бой мамлакатларнинг товон тўлашдан қўрқишини чўзилиши мумкин бўлган суд жараёни билан кучайтиришдан кўра, БМТ ҳомийлигидаги донорлар конференцияси орқали керакли маблағни олиш учун ҳисобланаётган бўлиши мумкин.

Иқлим ўзгариши ва офатлар бўйича мутахассис Ойша Сиддиқий вайронагарчилик учун катта масъулият иқлим ўзгаришига сабаб бўлганларга тегишли эканини, бу ерда Покистон ҳам масъуллигини таъкидлади.

Покистоннинг 2017 йилда сув тошқинидан ҳимоя қилиш миллий режасини маъқуллаганини, лекин уни амалга оширмаганини эслатган Сиддиқий “Жаҳон банки Балужистондаги сув тошқинидан ҳимоя қилиш лойиҳалари учун 200 миллион доллар ажратди, лойиҳалар шу ойда якунланиши керак эди, аммо Покистон буни амалга ошира олмагани учун бу иш тўхтатилди”, деди.

Сиддиқий энг катта муаммонинг сув тошқини зоналарида чекланмаган қурилишлар ва Покистоннинг Ҳинд дарёси водийси бўйлаб катта тўғон ва канализация тизимларига таяниши эканини, сел сувларини тўхтатишга ҳаракат қилган мегалойиҳаларнинг вайронагарчиликни янада кучайтирганини айтди.

Покистоннинг иқлим ўзгаришига қарши кураш стратегияси муаллифларидан бири Даниш Мустафо 2010 йилда 2000 нафарга яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлган сув тошқинидан буён ҳеч қандай ислоҳот қилинмаганини таъкидлаб, табиий дренаж тизимидаги тўсиқларни олиб ташлашни ва бу ерда тошқин ҳудудлари уйлар қурилишига тўсқинлик қилишни тавсия этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Покистон иқлим ўзгаришига сабаб бўлган мамлакатлар ва компаниялардан товон талаб қилиши мумкин