08:30 / 26.01.2023
747

Зеленский имзолаган қонун ҳуқуқ ҳимоячилари танқидига учрамоқда

Зеленский имзолаган қонун ҳуқуқ ҳимоячилари танқидига учрамоқда
Украина президенти Владимир Зеленский Жиноят кодексига ҳарбийларнинг буйруққа риоя қилмаслик, жанг майдони ёки ҳарбий қисмни тарк этиш, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлигини кучайтирувчи ўзгартиришларни имзолади.

Ҳуқуқ ҳимоячилари бу қонунни танқид қилиб, президентни уни тасдиқламасликка чақирди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний ҳам ўзгартиришлар қабул қилиниши ҳақида гапирган эди.

Олий Рада сайтида хабар қилинишича, 13 январь куни депутатлар томонидан қабул қилинган мазкур ҳужжат президент Зеленский имзоси билан қайтарилган. Киритилган ўзгартиришларга кўра, қўмондонга бўйсунмаслик, буйруққа риоя қилмаслик, қўмондонга таҳдид ёки зўрлик кўрсатиш, судлар ҳарбий қисмни ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш билан бирга қўмондонга бўйсунмасликда айбдор деб топилган ҳарбийларга жазони қисқартириш ёки шартли равишда озодликдан чеклаш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Бундан ташқари, ҳарбий хизматчиларнинг алкоголли ичимликлар ичиши каби маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жазо муддатлари кўпайтирилади.

Қонун лойиҳаси қабул қилинишидан аввал ҳам ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан танқид қилинган эди. Уларнинг фикрича, бу ҳарбийларнинг асосий ҳуқуқларини суд ҳимоясига таъсир қиладиган даражада чеклайди.

Энди судялар ҳарбий жиноятлар бўйича ҳукм чиқараётганда ишнинг барча ҳолатларини ҳисобга олмайдилар. Суд амалиёти бир овоздан – барча ҳарбийлар учун қатъий ва узоқ муддатли жазо тайинлайди. Мастлик ҳолатида бўлганлиги сабабли хизмат жойини рухсатсиз тарк этганлар ва соғлиғига кўра ҳақиқатан ҳам хизматга ўз вақтида кела олмаганлар ҳам шу жумладан”, дейди ЧЕСНО ҳуқуқ ҳимояси ҳаракати таҳлилчиси Виктория Олейник. Бу ҳақда "Украйинска правда" хабар бермоқда.

15 декабрда эълон қилинган тузатишларга қарши петиция бир ярим кун ичида кўриб чиқиш учун зарур бўлган 25 мингдан ортиқ овоз тўплади.

"8271-сонли қонун лойиҳаси кучга киргач, қўмондонлик ўз қарорлари ортидан мисли кўрилмаган танқидга учрайди. Исталган эътироз аскарларнинг қамалиш ҳолатлари кўпайишига олиб келади, ҳатто қарорлар муваффақиятсиз жанговар бошқарувга асосланган бўлса ҳам. Бу ҳолат эса тез-тез содир бўли туради", деб ёзади петиция иштирокчиси Татьяна Костогризенко.

Унинг фикрича, Россия босқинини қарийб бир йилдан бери тўхтатиб турган ҳарбийлар “миннатдорлик" ўрнига “қўмондонларга арзимаган келишмовчилик ёки эътироз учун” қамоқ жазосига тортилади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг