date

Шавкат Мирзиёев Наманганда: «Навбаҳор» ва «Аякс» ҳамкорлиги ҳақида...

Шавкат Мирзиёев Наманганда: «Навбаҳор» ва «Аякс» ҳамкорлиги ҳақида...

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи чоғида маҳаллий спорт ҳаёти, хусусан, «Навбаҳор» клуби ва футбол мактабининг йирик ҳамкорлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

– Наманганга келиб футбол ҳақида сўзламаслик мумкин эмас. Чунки бу ерда ёшлар учун футбол оддий машғулот эмас, балки бутун ҳаёт тарзига айланган. Ҳар бир бола маҳалласидан тўп суриб катта бўлади. «Навбаҳор»нинг ҳар бир баҳси эса бутун шаҳар учун катта тантанага айланади, – деди давлат раҳбари.

Маълумот ўрнида, яқинда муҳим келишувга эришилди: «Навбаҳор» футбол мактаби уч йил давомида Нидерландиянинг машҳур «Аякс» академияси бошқарувига берилади. Унга кўра, «Аякс»нинг тажрибали 11 нафар мураббийи, скаути ва методистлари Наманганда иш бошлайди.

Президентимиз таъкидлаганидек, бу ташаббус ёрдамида келгусида дунёнинг етакчи клубларида ўйнайдиган ва жаҳон чемпионатида Ватан шарафини ҳимоя қиладиган кўплаб иқтидорли футболчилар етишиб чиқиши кутилмоқда.

Шунингдек, ташриф доирасида ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди, маҳаллий тадбиркорларнинг илғор тажрибалари ҳам кўриб чиқилди, деб хабар берди Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўз канали орқали.

Бу қадам нафақат Наманган ёшлари, балки бутун мамлакат футболини янги босқичга олиб чиқиш йўлида муҳим тарихий аҳамият касб этади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шавкат Мирзиёев Наманганда: «Навбаҳор» ва «Аякс» ҳамкорлиги ҳақида...