«Арсенал» жамоасининг бош мураббийи Микел Артета Чемпионлар лигасининг янги мавсуми арафасида ўз фикрларини билдирди. Испаниялик мутахассиснинг таъкидлашича, олдинда узоқ ва машаққатли йўл турган бўлса-да, жамоа унга тайёр.
«Биз ғалаба қозониш учун ҳар бир имкониятдан максимал даражада фойдаланишимиз зарур. Асосий вазифалардан бири — жароҳатлардан қочиш. Агар бу тўсиқ бўлмаса, мақсадларимизга яқинлашишимиз мумкин», — деди Артета.
Унинг сўзларига кўра, ўтган мавсум яримфиналда омад кулиб боқмаган. Аммо шу натижа орқали жамоа катта хулоса чиқарган ва тажриба тўплаган. «Аслида ўтган йили ҳам узоқроққа бориш имконимиз бор эди, лекин ундай бўлмади. Шу сабабли бу мавсумда ўз имкониятларимизга ишонамиз ва мусобақани охиригача олиб боришимиз мумкин деб ўйлайман», — дея қўшимча қилди мураббий.
Артета ва шогирдлари «Атлетик»га қарши ўйин олдидан ҳам мухлисларга ишонч уйғотди. «Арсенал» бу мавсум Европа саҳнасида ўз сўзини айтиб, янада юқори марраларни забт этишни мақсад қилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!