date

Қозоғистонлик боксчилар ЖЧ-2025 даги медаллари учун қанча мукофотга эга бўлишди?

Қозоғистонлик боксчилар ЖЧ-2025 даги медаллари учун қанча мукофотга эга бўлишди?

Англиянинг Ливерпул шаҳрида World Boxing ташкилоти томонидан ўтказилган нуфузли жаҳон чемпионатида қозоғистонлик боксчилар катта ютуққа эришди. Турнир якунида уларнинг оладиган мукофот пули ҳам аниқ бўлди.

Маълумотларга кўра, қўшни давлат чармқўлқоп усталари мусобақада жами 10 та медални қўлга киритишди. Улардан 7 таси олтин, қолгани эса кумуш ва бронза бўлди. Бу натижа Қозоғистонга умумжамоа ҳисобида Ўзбекистондан илгарилаб, биринчи ўринни эгаллаш имконини берди. Ўзбекистон терма жамоаси эса мусобақада 6 та олтин билан иккинчи поғонадан жой олган эди.

Sports.kz нашри тарқатган маълумотларга кўра, ҳар бир олтин медал соҳиби 15 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пулига эга бўлади. Кумуш эгаларига 7 минг, бронза соҳибларига эса 5 минг доллардан тўланиши белгиланган.

Шу тарзда, жами мукофот пули 122 минг АҚШ долларини (65,9 миллион тенге) ташкил қилади. Бу маблағ нафақат спортчилар, балки уларнинг мураббийлари учун ҳам қўлланади. Хусусан, шогирди олтин медалга эга чиққан мураббийга 10 минг доллар, кумуш учун 5 минг, бронзага эга чиққанлар устозига эса 3 минг доллар тақдим этилади.

Эслатиб ўтиш жоиз, Қозоғистон жамоаси 4 та олтинни эркаклар баҳсидан, яна 3 тасини эса аёллар мусобақасидан қўлга киритди. Бу ғалаба нафақат миллий спорт тараққиёти учун, балки мамлакатнинг жаҳон миқёсидаги нуфузи учун ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Қозоғистон спортчилари яна бир бор ўз мақомини намойиш этиб, келгуси мусобақалар учун катта ишонч ва мотивацияга эга бўлишди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қозоғистонлик боксчилар ЖЧ-2025 даги медаллари учун қанча мукофотга эга бўлишди?