date

Кроуфорд: “Мен ўз давримнинг энг яхши жангчисиман”

Кроуфорд: “Мен ўз давримнинг энг яхши жангчисиман”

Яқинда Сауль “Канело” Альварес оммавий ахборот воситалари билан суҳбатда шов-шувли фикр билдириб, “Теренс Кроуфорд Флойд Мейвезердан анча кучлироқ” деган эди. Бу сўзлар бокс оламида катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

Мазкур гапга мутлақ жаҳон чемпиони, АҚШ вакили Теренс Кроуфорд ҳам ўз муносабатини билдирди. Унинг таъкидлашича, ҳар бир даврнинг ўз қаҳрамонлари бор ва уларни таққослаш тўғри эмас.

“Бу — Саулнинг шахсий қараши. У ҳар иккимиз билан ҳам рингда тўқнашган. Одамлар хоҳлаган фикрини айтиши мумкин, аммо Саул биз билан жанг қилган спортчи сифатида ўз тажрибасига таянди. Бир баҳсда у ўзини аъло даражада ҳис қилди, иккинчисида эса унга регидрация чекловлари қўйилганди. Шу билан бирга, ўша вақтда у ёшроқ эди. Шу сабабли мен бу фикрга қаттиқ ёпишиб олмайман.

Флойд ўз замонасининг энг кучли ва тенгсиз жангчиси эди. Мен эса ўзимни бугунги даврнинг энг яхши боксчиси деб ҳисоблайман”, — деди Кроуфорд.

Шу тариқа, америкалик чемпион ўзига бўлган ишончини яна бир бор намойиш қилди. Унинг бу сўзлари мухлислар ва экспертлар орасида қизғин баҳсларга сабаб бўлмоқда. Бокс оламида эса Кроуфорд ҳақиқатан ҳам ўз даврининг етакчи жангчиларидан бири сифатида тан олинаётгани шубҳасиз.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Кроуфорд: “Мен ўз давримнинг энг яхши жангчисиман”