Тақдим этиладиган олиб юриладиган зенит-ракета комплексларининг сони ва уларни етказиб бериш муддати кўрсатилмаган.
Бундан ташқари, Латвия украиналик ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш дастурларини кенгайтиради, деб ёзди Мурниеце Twitter микроблогида.
Унинг сўзларига кўра, 2023 йилда Латвияда ўқитиладиган Украина ҳарбий хизматчилари сони 2022 йилга нисбатан уч баравар кўпаяди.
21 апрель, жума куни Германиянинг Рамштайн авиабазасида Украина мудофааси бўйича алоқа гуруҳи йиғилишида АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин «Украинадаги эркинлик кучлари»га халқаро ёрдам ўзгаришсиз, кенг ва кучли бўлиб қолишига ишонтирди.
«Украина ўз фуқароларини, инфратузилмасини ва бўлинмаларини Россия ракеталари таҳдидидан ҳимоя қилиш учун зудлик билан бизнинг ёрдамимизга муҳтож», деди у ҳамда Украинага ёрдам зарур бўлган вақтгача давом этишини таъкидлади. Уруш бошланганидан бери АҚШ аллақачон Киевга 35 миллиард доллардан ортиқ ҳарбий ёрдам берган, дейди Остин. У уруш майдонида Украина учун аҳамиятли бўлган шерикларнинг саъй-ҳаракатлари Кремл нақадар нотўғри ўйлаганини кўрсатиб қўйганини билдирди.
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ҳам Киевга кейинги ҳарбий ёрдамни ваъда қилди. «Украинада логистика уруши кетмоқда», - деди у ҳамкор давлатлар мудофаа вазирлари йиғилиши бошланишидан олдин. Унинг сўзларига кўра, Украинага аллақачон етказиб берилган тизимларни иш ҳолатида сақлаш муҳим аҳамият эга. «Бизга ўқ-дорилар, эҳтиёт қисмлар ва ёқилғи керак», деди у.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг