Фабио Саннаваро Ўзбекистон терма жамоасини бошқармайди

Фабио Саннаваро Ўзбекистон терма жамоасини бошқармайди

Жаҳон чемпиони Фабио Саннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлмайди. Sportsdaily.ru маълумотига кўра, федерация билан музокаралар ўтказилган, аммо Саннаваро таклифни рад этган. Шунингдек, у Қозоғистон терма жамоаси таклифини ҳам қабул қилмаган.

Унинг режаси – Италия клубларидан бирида иш бошлаш, деб ёзмоқда Курсив медиа сайти. Саннаваро Европа ва Хитой клубларида мураббийлик тажрибасига эга. 2019 йилда у Хитой терма жамоасини бошқарган, 2022–2023 йилларда “Benevento” билан ишлаган, 2024 йил баҳорида "Удинезе"га раҳбарлик қилган ва декабрда Хорватиянинг “Dinamo Zagreb” клубини бошқарган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар