Иссиқ иқлим дунё бўйлаб тобора катта муаммо бўлиб бормоқда. Шаҳарлар тезроқ қизийди ва бу инсонлар саломатлигига жиддий хавф туғдиради. Кўплаб давлатлар соя яратиш бўйича режалар ишлаб чиқаётган бўлса, Сингапур аллақачон бу борада етакчилик қилмоқда.
Бу мамлакатда ёпиқ пиёдалар йўлаклари ва дарахтзорлар қадимдан шаҳар режасига киритилган. Мустақилликдан кейинки даврда бош вазир Ли Куан Ю сояли ҳудудларни кенгайтириш ва яшилликни кўпайтиришни шаҳар қурилишининг асосий шарти сифатида белгилади.
Бугунги кунда Сингапурда 200 км дан ортиқ ёпиқ йўлаклар мавжуд. Дарахтлар сони эса 40 йилда ўн баравар кўпайди. Бу эса одамларнинг саломатлиги ва ҳаёт сифатини ижобий таъсир этмоқда.
Мутахассислар фикрича, Сингапур тажрибаси шунни кўрсатадики, қатъий режа ва давлат қўллаб-қувватлови бўлса, иссиқ иқлим шаҳарларини ҳам салқин ва қулай ҳудудга айлантириш мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!