Кабоб тартиблари бекор қилинди


Туркия Европа Иттифоқида кабоб тайёрлаш бўйича қатъий қоидалар жорий этиш режасини бекор қилди. Агар бу амалга ошганида, гўшт тури, тилим қалинлиги ва ҳатто маринад қилиш тартиби ҳам белгиланиши керак эди.
Германияда кенг тарқалган кабоб саноати ушбу қоидалардан энг кўп зарар кўриши мумкин эди. Чунки немисча кабоб турли сабзавот ва соуслар билан тайёрланиб, анъанавий турк усулидан фарқ қилади.
Германия ҳукумати ва ишлаб чиқарувчилар ташаббусга қарши чиқишди. Собиқ вазир Жем Ўздемир кабоб Германия ошхонасининг ҳам бир қисми бўлиб қолганини таъкидлади.
Туркия Кабоб Федерацияси 23-сентябрь куни аризасини расмий равишда қайтариб олди. Европа Комиссияси вакилларининг айтишича, ташаббус рад этилиши барибир кутилган эди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…