
Халқаро олимлар жамоаси тадқиқот натижаларига асосланиб, 2 та янги сайёра топилгани ва улар Ердан деярли 2,5 баробар катталигини маълум қилди. Бу ҳақда Phys хабар берди.
Олимлар ТESС космик телескопининг яқин атрофдаги юлдузлар кузатуви натижаларини таҳлил қилди ва ТОI-2084 б ва ТОI-4184 б деб номланган иккита янги сайёра мавжудлигини аниқлади. Мутахассислар уларнинг юлдузларини ердаги телескоплар ёрдамида кузатди ва улар ҳақиқатан ҳам мақомга эга бўлмаса-да, сайёралар эканини билдирди.
Аммо маълумотлар шуни кўрсатадики, бу объектлар суб-Нептунлар деб аталиб, астрономлар топаётган кўплаб экзосайёралар синфи ҳисобланади.
Суб-Нептунлар экзосайёранинг энг кенг тарқалган тури бўлса-да, уларнинг шаклланиши, атмосфера таркиби ва ички тузилиши яхши аниқланмаган. Шу сабабли, олимлар бу экзосайёралар ҳақида баъзи муҳим маълумотларга эга бўлса ҳам, кузатувни давом эттиради.
ТОI-2084 б экзосайёраси
ТОI-2084 б сайёраси биздан 372 ёруғлик йили узоқликда (бу нисбатан яқин) жойлашган. Бу юлдуз катталиги ва массаси бўйича Қуёшдан тахминан 2 баравар кичик. Тадқиқотга кўра, бу сайёранинг ўртача ҳарорати 253 даража Цельсий бўлиб, Ердан 2,47 марта катта.
Сайёра ўз юлдузи атрофида атиги 6 кун ичида тўлиқ айланишни амалга оширади.
ТОI-4184 б экзосайёраси
Тадқиқотга кўра, ТОI-4184 б сайёраси биздан 225 ёруғлик йили узоқликда жойлашган. Бу юлдуз катталиги ва массаси бўйича Қуёшникидан тахминан 4 баравар кичикдир.
Олимларнинг фикрига кўра, бу сайёранинг ўртача ҳарорати Цельсий бўйича 138 даража ва Ердан 2,43 марта катта. Сайёра ўз юлдузи атрофида атиги 5 кун ичида тўлиқ айланишни амалга оширади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!