Фото: Euronews
Алексей Навалний жамоаси 20 феврал, сешанба куни Юлия Навалнаянинг бир кун аввалги йиғилишда Европа Иттифоқи Ташқи ишлар кенгашига қилган мурожаати матнини эълон қилди. Унда россиялик мухолифатчининг беваси ЕИ вакилларига қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирган ва эри ишини давом эттириш ниятини тасдиқлаган.
Мурожаат охирида у «Алексей Навалнийнинг Россияси номидан учта таклиф» тақдим этди. Улардан биринчиси, Россия Федерациясида март ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари натижаларини тан олмасликдир. Иккинчиси, режимга нисбатан санкциялар босимини ошириш. Учинчидан, «уруш ва диктатурадан қочган» россияликларга ёрдам бериш.
Бундан ташқари, Навалная йиғилиш иштирокчиларини Алексей Навалнийнинг оиласига унинг жасадини олиб кетишда ёрдам беришга чақирди: «Бу ерда гаплашаётган эканмиз, Алексейнинг жасади ҳали ҳам онасига берилмаяпти, жиноятчилар жиноят изларини яширмоқда. Уларга яна қочиб кетишга имкон берманг», - деди у.
Кейинчалик Юлия Навалная X ижтимоий тармоғидаги ўз аккаунтида яна Алексей Навалнийнинг жасадини беришни ва «шараф билан дафн этишни» талаб қилди. Шундан сўнг, аккаунт блокланди, лекин тез орада блокдан чиқарилди. X вакиллари платформани манипуляция ва спамдан ҳимоя қилиш механизми хатолик билан Навалнаяни қоида бузувчи сифатида белгилаганини тушунтирди.
Юлия Навалная эрининг ишини давом эттиришга ваъда берди
19 феврал куни Алексей Навалний беваси сиёсатчининг YouTube-каналида мурожаат эълон қилди. Унда у марҳум турмуш ўртоғининг ишини давом эттиришга ваъда берган.
Видеода Юлия Навалная россияликларни «аввалгидан ҳам кўпроқ, умидлироқ, шиддатлироқ» курашни давом эттиришга чақирди. Бундан ташқари, у тез орада Алексей нима учун ўлдирилганини айтиб беришини билдирди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда