Австриянинг Ҳалштат қишлоғи дунёдаги энг гўзал ҳудудлардан бири ҳисобланади. 2012 йилда тарихийлиги ва табиати гўзаллиги билан ажралиб турадиган Ҳалштатнинг хитойча нусхаси қурилади. Бунга Ҳалштатда корейсларнинг “Баҳор валси” сериали суратга олингани ва шу сабаб хитойликларнинг бу ҳудудга боришга қизиқиши ошиб кетгани ҳам сабаб бўлган. 2012 йилда Хитой Австриянинг Ҳалштат қишлоғининг ҳақиқий одам яшайдиган нусхасини қуриш учун 1 млрд доллар сарфлади.
Ҳалштатнинг қандай ўзига хослиги борки, хитойликлар унга ўхшаш ҳудуд бино қилишга қизиқишган?
Австриянинг Ҳалштат қишлоғи инсонга худди Европа эртакларига тушиб қолгандек тасаввур беради. Шаҳар архитектураси қадимий, бир неча асрлардан мерос қолган ва ЮНЕСКО томонидан ҳимояланади. Тоғ бағри ва сокин дарё ёнида жойлашиш қишлоқ манзарасини янада бетакрор қилади.
Ҳалштат ҳудудида жуда қадимий туз конлари мавжуд бўлган. Ва номи ҳам шунга монанд "туз кони" деган маънони англатади.
Ҳалштат, Австрия. 1899 йил.
Ҳалштат манзараси, Австрия.
Ҳали тарихда бирор бутун бошли ҳудуднинг нусха варианти яратилмаган. Бу ишни хитойликлар биринчи бўлиб қилди. Уларнинг узоқ ўлкадаги бир шаҳарга қизиқиб қолишларига 2005 йилда экранларга чиққан “Баҳор валси” корейс драмасининг ҳам таъсири бор деган тахминлар мавжуд. Австриянинг Ҳалштат қишлоғи ва унинг атрофларида, у жойлашган оролда суратга олинган драма осиёликларга бу ҳудудларни таништиради. Кино намойишидан олдин йилига атиги 50 нафар хитойлик Ҳалштатга саёҳатга борган бўлса, кейин хитойлик сайёҳлар сони мингдан ошиб кетади.
“Баҳор валси” сериали.
Хитой Ҳалштати тарихи
Ҳалштат шаҳарчасининг Хитой варианти Европадаги Ҳалштатни бориб кўришни хоҳлайдиган сайёҳларга арзон вариантда уни кўра олиш имконини бериш учун, шаҳар атрофидаги виллалар эса элит қатлам учун мўлжаллаб қурилган. Ҳудуд одамларга Европа атмосферасини ҳис қилиш имконини беради.
Ҳалштат нусхаси Хитойнинг Гуандун провинциясида қурилади. Қурилишдан олдин лойиҳа гуруҳи Австриянинг Ҳалштатида бўлади ва шаҳарчадаги ҳар бир бинони ғиштигача пухталик билан лойиҳага киритади.
Хитой Ҳалштатидаги шаҳар майдони ва бошқа бинолар ҳақиқийсига жуда ўхшаш.
Лекин барибир ҳар иккала Ҳалштатнинг фарқли тарафлари бор: Австрияда у тарихий даврлардан бери мавжуд, туристлар билан гавжум қадимий қишлоқ бўлса, Хитой Ҳалштати уй-жой лойиҳаси сифатида қурилган лойиҳа ҳисобланади.
Ҳалштат кўчалари, Хитой
Лекин фарқ ва ўхшашликларига қарамай мавжуд бўлган ягона ҳақиқат шуки, Ҳалштатнинг нусхаси қурилиши уни яна ҳам машҳур қилди ва сайёҳлар оқимини кўпайтириб юборди.
Ҳалштат, Хитой
Ҳалштат, Хитой “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!