18 сентябрь об-ҳаво: қисқа ёмғирлар ва совуқ шамоллар кутилмоқда

1 дақиқа ўқиш8.6K
18 сентябрь об-ҳаво: қисқа ёмғирлар ва совуқ шамоллар кутилмоқда

Ўзбекистонда 18 сентябрь куни ҳаво шароити турли ҳудудларда турлича кечиши кутилмоқда. “Ўзгидромет” тарқатган маълумотларга кўра, айрим вилоятларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, баъзиларида эса ҳаво қуруқ бўлади.

Тошкент шаҳрида куннинг биринчи ярмида осмон бироз булутли бўлади. Ёмғир эҳтимоли бор, шамол эса шимоли-шарқдан сониясига 3–8 метр тезликда эсиши кутилмоқда. Айрим вақтларда шамол кучи 10–12 метргача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12–14, кундузи эса 23–25 даража атрофида бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти аҳолиси нисбатан барқарор ҳавони кутиши мумкин — булутлар озгина кўриниб турса-да, ёғингарчилик кузатилмайди. Бу ерларда кечаси 8–13 даража, кундузи эса 20–25 даража иссиқ бўлиши прогноз қилинган.

Бухоро ва Навоийда кечаси ҳамда эрталаб қисқа ёмғир кузатилиши эҳтимолдан холи эмас. Кечаси 10–15 даража, кундузи эса 23–28 даража атрофида бўлади.

Тошкент вилояти ҳамда Сирдарё, Жиззах ва Самарқандда ҳам қисқа муддатли ёмғирлар бўлиши мумкин. Ҳарорат бу ерларда кечаси 10–15, кундузи эса 20–25 даража атрофида бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво бироз булутли бўлиб, айрим жойларда ёмғир ёғади, лекин кўп қисми қуруқ ўтади. Ҳарорат кундузи 25–30 даража, кечаси эса 13–18 даража.

Фарғона водийси — Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида қисқа ёмғирлар ва кучли шамоллар кузатилиши мумкин. Айрим ҳудудларда шамол 18 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон кўтарилиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 10–15, кундузи эса 20–25 даража бўлади.

Тоғли ҳудудларда эса ҳаво салқин. Вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд ҳудудларда эса қорга айланиши эҳтимоли бор. Бу ерларда ҳарорат кундузи 10–15, кечаси эса 5–10 даража атрофида бўлади.

“Ўзгидромет” ҳафта ўрталарига келиб ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасайишини аввалроқ маълум қилганди. 19 сентябрдан эса салқин ҳаво массалари республикадан секин-аста чекинишни бошлайди.

Мутахассислар аҳолига эҳтиёткорлик чораларини кўришни, айниқса шамол кучайиши мумкин бўлган ҳудудларда йўлларда сергакликни оширишни тавсия қилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?