Украина қуролли кучларининг Курск областидаги юриши иккинчи ҳафта охирига келиб секинлашиб қолди. Россия қўмондонлиги чегара ёриб ўтилган йўналишга захира кучларни олиб келган, бу кучлар украинларнинг асосий йўллар бўйлаб ҳаракатларини тўхтата олган. Бунга жавобан украин қўшинлари уларга қанотлардан ҳужум қилишга уринмоқда,
Украина қўмондонлиги ҳам чегара орқали захира кучларни олиб ўтмоқда. Курск фронтига ҳатто ҳозирга қадар фронтортида дам олиб, юришга тайёргарлик кўрмаган, балки фронтда жанг қилиб турган икки бригададан ҳам бўлинмалар юборилган. Украиналик фотографлар чегара ҳудудда, Курск областидаги жанговар топшириқларни бажариб қайтиб келган украин ҳарбийларини суратга олди.
Украина ҳудудига қайтган ҳарбийлар Курск областидаги Любимовка қишлоғида қўлга киритилган йўл белгиси билан. Суми области, чегара ҳудуди
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Курск областидан қайтиб келган украиналик ҳарбий қуролдошининг елкасига бош қўйиб йиғламоқда
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Курск областида жанговар топшириқни бажариб қайтгандан кейин «Страйкер» зирҳли автомобилни кўздан кечираётган экипаж
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Ҳалок бўлган украин ҳарбийсининг отаси ва қизи Суми областида, чегара яқинида украин ҳарбийларига тарвуз ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари олиб чиқмоқда
George Ivanchenko / EPA / Scanpix / LETA
Украинларнинг ҳарбий тиббиёт автомобили Суми области ҳудудида, Россия билан чегара яқинида ҳаракатланмоқда
George Ivanchenko / EPA / Scanpix / LETA
Россиядан қайтган зирҳли транспортёр (БТР) экипажи Суми области ҳудудида
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучлари эгаллаб олган Суджа бугун қандай кўринишда? Украин армияси назоратига ўтганидан кейин шаҳарда олинган илк фотосуратлар
Суджа — Курск областида Украина қуролли кучлари назорати остига ўтган энг йирик аҳоли яшаш манзили. Ҳарбий ҳаракатлар бошлангунига қадар чегара яқинидаги ушбу шаҳарчада беш минг киши истиқомат қилган. Улардан кўпчилиги украин қўшини шаҳарга киришидан олдинроқ Курск шаҳрига ва бошқа жойларга эвакуация қилишга улгурган. Аммо аҳолининг каттагина қисми душман қўлига ўтган шаҳарчада қолмоқда. Бугунги кунда Суджада нималар бўлаётгани ҳақида ташқаридаги кузатувчиларда маълумот жуда кам. 16 август куни Украина қуролли кучлари қўмондонлиги шаҳарга илк бор журналистларни ўтказди. «Медуза» хорижлик фотомухбирлар томонидан эълон қилинган энг муҳим кадрларни келтирди.
Россия-Украина чегарасидаги «Суджа» кўптомонлама автомобил ўтказиш пунктининг (МАПП) ярим вайрона ҳолдаги биноси. Ушбу пункт Украина юришидаги биринчи нишонлардан бири бўлган ва амалиётнинг илк кунидаёқ Украина қуролли кучлари назоратига ўтган. The New York Times журналистлари «Суджа»даги жангларни қуйидагича тасвирлайди: «Чегаранинг бу участкасида россиялик чегарачилар ва муддатли ҳарбий хизматга чақирилган аскарлар ғафлатда қолгани белгилари бор — оёқлар остида гилзалар, асфалтда ташлаб юборилган зирҳли нимчалар, бинолар полида қон доғлари ва сочилиб ётган бинтларни кўриш мумкин. Журналистлар чегарадаги ўтказиш пунктига етиб келганида украин ҳарбийлари харобалар остидан чиқарилган россиялик аскарларнинг жасадларини қопларга солиб қўйганди»
Yan Dobronosov / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий Суджадаги «Пятерочка» дўкони олдида селфи олмоқда. Бу украиналик ҳарбийлар шаҳардаги мазкур савдо тармоғи нуқталаридан бири олдида тушган навбатдаги кадр. Курск областидаги жангларнинг илк кунидаёқ «Пятерочка» олдидаги фотосурат Украина қуролли кучлари мазкур шаҳарга кирганининг илк далилларидан бирига айланганди. Ўшанда тасвир шаҳар чеккасидаги Бутенко кўчасида жойлашган дўкон олдида олингани тахмин қилинган.
Libkos / Instagram
Суджа ва унинг атрофидаги ҳудудларда Украина қуролли кучлари РФ қуролли кучларининг кўплаб ҳарбий хизматчиларини асир олган. Украина қўмондонлигига кўра, 14 август кунининг ўзида Киев алмашув фондини 102 нафар россиялик ҳарбий билан тўлдирган, улардан бир қисми муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёш аскарлардир. Financial Times маълумотига кўра, алмашув бўйича музокаралар аллақачон бошланган
Libkos / Instagram
«Суджа» чегара назорат-ўтказиш пункти ёнида шу номдаги газ ўлчаш станцияси (ГИС) — Украина қуролли кучлари Курск областида эгаллаб олган муҳим инфратузилма объектларидан бири. Қувурнинг Суджа орқали ўтувчи қисми ҳозиргача Россия газини Украина орқали европалик мижозларга етказиб беради. Лекин экспорт тўхтовсиз давом этишига Курск областидаги ҳарбий ҳаракатлар ҳам таъсир кўрсатмади. 16 август куни олинган фотода станция жиддий шикастланганини ҳам кўриш мумкин.
AP / Scanpix / LETA
Беш минг кишилик шаҳарча аҳолисининг катта қисми эвакуация қилинган, аммо Суджада барибир юзга яқин одамлар қолмоқда. 16 августда олинган мазкур кадрда — бошпанага айлантирилган ертўлага кириш қисмида ўтирган маҳаллий аҳоли вакиллари акс этган
AP / Scanpix / LETA
Ертўладаги бошпана шундай кўринишда
AP / Scanpix / LETA
Ўз уйларида қолишни афзал кўрган суджаликлар деворларга йирик ҳарфлар билан қуйидагича ёзувларни ёзиб қўйган: «Бу ерда тирик одамлар бор». Ушбу сурат муаллифига кўра, бу уйда бир ёшли чақалоғи бор оила яшайди
Yan Dobronosov / AFP / Scanpix / LETA
Владимир Лениннинг шикастланган ҳайкали. Фотосуратда кўриш мумкинки, монумент ва унинг ортидаги бино артиллерия зарбаларидан жиддий шикастланган. Бу ёдгорлик шаҳарнинг қоқ марказида, маҳаллий маъмурият биноси ёнида, Иккинчи жаҳон урушига оид ёдгорликлар ва бошқа объектлар қаторида турган
Yan Dobronosov / AFP / Scanpix / LETA
РФ қуролли кучларининг Суджа атрофида ёниб кетган зирҳли техникалари. Украина юришининг илк кунларида Россия армияси Украина қуролли кучлари зарбалари оқибатида кўплаб техникаларидан айрилган
Yan Dobronosov / AFP / Scanpix / LETA
Курск области, Суджа Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди