
Қозоғистоннинг Атирау халқаро аэропортида 8-ноябрь куни юз берган ноодатий ҳолат сабабли парвозлар вақтинча тўхтатилди. Аэропортда бир йўловчи қўл юкида “бомба бор”, деб ҳазиллашган.
Аэропорт ходимлари дарҳол хавфсизлик чораларини кучайтириб, йўловчиларни эвакуация қилишган ва бутун ҳудудни ўраб олишган. Фавқулодда хизматлар — полиция, пиротехниклар ва қутқарувчилар ҳодиса жойига етиб келиб, юкларни текширган.
Текширув натижасида таҳдид ёлғонлиги аниқлангач, аэропорт ишини давом эттирган. Ҳеч ким жароҳат олмаган. Бироқ, ҳодиса сабабли бир неча рейсларнинг парвози кечиктирилган.
Транспорт полицияси матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (террорчилик ҳаракати ҳақида била туриб ёлғон хабар бериш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
“Аэропортда фаолият одатий ҳолатга қайтди. Қурбонлар ёки жабрланганлар йўқ. Тергов давом этаётгани сабабли бошқа тафсилотлар ҳозирча ошкор қилинмайди”, – дейилади полиция баёнотида.
“Қўл юкимда бомба бор” деган ҳазил Қозоғистон аэропортида парвозларни тўхтатди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар