
Қатарда ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 3-тур учрашувлари қизғин руҳда бошланди. Бир қатор терма жамоалар кейинги босқич масаласини ҳал этган бўлса, айрим мамлакатлар ҳали ҳам плей-оффга чиқиш учун курашни давом эттирмоқда.
А гуруҳида Италия ёшлари яна бир бор ўз кучини намойиш этди. Улар Жанубий Африка Республикасига қарши баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа италияликлар гуруҳда 9 очко тўплаб, 100 фоизлик натижа билан кейинги босқичга илк бўлиб йўл олди.
Италия — ЖАР 3:1
Голлар: Инасио (4, 58), Арена (55) — Элс (32).
Гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қатар Боливия билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Бу натижа орқали мезбонлар плей-оффга чиқиш имкониятини деярли йўқотди ва энди фақат бошқа гуруҳлардаги натижаларга умид қилишмоқда.
Қатар — Боливия 0:0
В гуруҳидаги энг катта интрига Япония ва Португалия ўртасида кечди. Самурайлар иккинчи таймдаги аниқ зарбалар орқали рақибни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, пешқадам сифатида кейинги босқичга йўлланди. Португалия эса 6 очко билан иккинчи ўринни эгаллади.
Португалия — Япония 1:2
Голлар: Зеега (80) — Ваада (35), Сегучи (45).
Гуруҳнинг иккинчи учрашувида Марокаш Янги Каледония дарвозасига ҳақиқий гол ёмғирини ёғдирди — 16:0. Африкалик ёшлар 80 та зарба йўллаш орқали тарихдаги энг йирик ҳисоблардан бирини қайд этди ва энг яхши учинчи ўрин эгалари қаторида плей-оффга чиқиш имкониятини сақлаб қолди.
Марокаш — Янги Каледония 16:0
Голлар: Сукрат (3), Ибн Салоҳ (11, 18), Эддауди (41, 42), Ҳидауи (44), Баҳа (45+2, 50), Ал Ҳалфиуи (48), Ҳаддани (56, 59), Узане (73, 90+2), Эндрю (76, автогол), Ал Ауд (80, 90)
С гуруҳида Сенегал ўсмирлари ўз сўзини айтди. Улар БАА дарвозасини 5 бор ишғол этиб, кучли ўйин намойиш этди. Сонко хет-трик қайд этиб, жамоасининг асосий қаҳрамонига айланди.
БАА — Сенегал 0:5
Голлар: Сиссе (14, пеналти), Сонко (19, 41, 60), Менди (74).
Шу гуруҳда Хорватия ҳам 3:1 ҳисобида Коста-Рикани мағлуб этди ва 7 очко билан кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.
Хорватия — Коста-Рика 3:1
Голлар: Радос (36), Кумар (55), Кусанович (89) — Кордеро (58).
D гуруҳида Жанубий Америка гранди Аргентина Фижига қарши баҳсда том маънодаги маҳорат дарсини кўрсатди. Ушбу баҳс 7:0 ҳисобида якунланди. Аргентиналик Ожеда хет-трик қайд этди, Мартинес ва Силвейра эса жамоа ҳисобини мукаммал натижага етказди. Шу орқали Аргентина 9 очко билан гуруҳ пешқадами бўлиб, плей-оффга чиқди.
Фижи — Аргентина 0:7
Голлар: Ожеда (17, 57, 88), Мартинес (30, 44), Силвейра (89), Фоу (90+1, автогол).
Белгия эса Тунисни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, 6 очко билан иккинчи ўринни мустаҳкамлади.
Белгия — Тунис 2:0
Голлар: Фернандес (1), Камара (55).
Жаҳон чемпионатида ҳозирча 8та жамоа — Италия, Япония, Аргентина, Сенегал, АҚШ, Португалия, Австрия ва Бразилия кейинги босқичга йўлланма олишга муваффақ бўлди. Қолган гуруҳлардаги баҳслар натижаси эса чорак финал олдидан интригани янада кучайтириши кутилмоқда.
Ёшлар мундиалидаги ҳар бир ўйин нафақат голларга, балки янги номлар ва келажак юлдузларига бой бўлмоқда — айнан шу жиҳат унинг аҳамиятини янада оширмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!