Фото: “РИА Новости”
Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг ҳибсдаги жияни Улан Жапаров уй қамоғига олинди. Бу ҳақда Бишкекнинг Первомай туман судига таяниб, 24.kg хабар берди.
Қарор 24 август куни қабул қилинган. Суд пойтахт бўйича давлат хавфсизлик хизмати тергов бўлими терговчисининг илтимосномасини қаноатлантирган.
“У.Ж.га нисбатан илгари қўлланган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси тергов муддатига, яъни 19 сентябрга қадар уй қамоғи билан алмаштирилди”, дейилади қарорда.
Улан Жапаров 2023 йил ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Қирғизистон Жиноят кодексининг коррупция моддаси бўйича ҳибсга олинганди. Тўрт ойдан кейин у уй қамоғига қўйиб юборилган.
“Қолган қариндошларим учун сабоқ бўлсин”, деганди ўшанда президент Садир Жапаров.
2024 йилнинг июль ойида президент қариндоши ДХХ томонидан қўлга олинганди. Бу сафар у оғир жиноят содир этганликда айбланмоқда, бунинг натижасида жабрланувчига жуда кўп миқдорда моддий зарар етказилган. Улан Жапаров Қирғизистон президентининг амакиваччаси Рақимжон Жапаровнинг ўғли ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди