20:01 / 23.10.2024
23

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан учрашди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳрига ташрифи доирасида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда Ўзбекистон-Ҳиндистон стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.

Шунингдек, юқори технологиялар, сунъий интеллект, саноат, энергетика, фармацевтика, транспорт коммуникациялари бўйича дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

Жорий йилда Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва бизнес форумини ўтказиш, шунингдек, саноат кооперацияси бўйича ўрта муддатли дастур қабул қилишга келишиб олинган.

Икки мамлакатда Маданият ва кино кунларини, тиббиёт ва спорт соҳаларида ҳамда ёшлар иштирокида, шу жумладан ёшларнинг парламент ташкилотлари доирасида қўшма тадбирлар ўтказиш таклифи билдирилган.

Шавкат Мирзиёевни ушбу саммитда иштирок этишга Владимир Путин таклиф қилган. Ўзбекистон президенти “BRICS плюс” форматидаги ялпи сессияда нутқ сўзлайди. Учрашув кун тартибидан инклюзив ва барқарор тараққиётни таъминлаш мақсадида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган. Шунингдек, глобал сиёсатнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинади.

BRICS бирлашмаси 2006 йилда ташкил этилган. Ҳозирда Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари, Эрон, Миср ва Эфиопия унинг аъзолари ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан учрашди