Фото: “ТАСС”
Москвада 2025 йилда муҳожирлар учун патентлар нархи 8,9 минг рублни ташкил этади, бу амалдаги қийматдан деярли 1,5 минг рублга қиммат. Бу ҳақда пойтахт мэри Сергей Собянинга таяниб, “ТАСС” хабар берди.
“Муҳим масала — мигрантлар солиқлар нуқтайи назаридан фуқароларимиз билан таққосланадиган миқдорда пул тўлаши лозим. Биз фуқароларимизнинг ойлик даромад солиғи тўловларини ҳисобга оламиз ва буни ушбу тоифа ишчилар билан солиштирамиз.
Ҳозирда бизда патент учун ойлик тўлов 7,5 минг рубль, аслида, бу даромад солиғи бўйича аванс ҳисобланади. 1 январдан бошлаб бу миқдор 8,9 минг рублни ташкил этади”, деди Собянин.
Унинг сўзларига кўра, бу иш берувчиларнинг мигрантлар ва Россия фуқароларига сарфлайдиган харажатларини тенглаштиради.
“Бу механизм анча олдин яратилган бўлиб, у айнан мигрантлар иш берувчиларга фуқароларимизга қараганда арзонроқ тушмаслигини тартибга солади”, деб тушунтирди Москва мэри.
Собянин Москвада берилган меҳнат патентлари сонида сезиларли ўсиш кузатилмагани, у ҳозирда 450 мингга яқинни ташкил этишини айтди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди