Фото: Xinhua
Луннан шаҳрида Хитойда 2022 йили «Шэнчжоу-14» бортида космик мутация тажрибаларидан ўтган зайтун данаклари униб чиқди, деб хабар беради «Синхуа» агентлиги.
Қайд этилишича, илмий ходимлар оғирлиги 315 граммга тенг данакларни 2026 йилда очиқ тупроққа экишни режалаштирмоқда, бу орқали уларнинг табиий муҳитга мослашиши босқичма-босқич таъминланади.
Космик мутация бўйича тажрибалар ўсимликлар данаги ёки тўқималарига ердан ташқарида бўлган атроф-муҳит омиллари, хусусан, микрогравитация, юқори даражадаги радиация ва экстремал ҳарорат ўзгарувчанлиги орқали таъсир кўрсатишни ўз ичига олади. Бундан мақсад — генетик мутацияларни қўзғатиш.
Бундай тажрибалар орқали тадқиқотчилар юқори ҳосилдор, эртапишар ва турли касалликларга бардошли бўлган юқори сифатли зайтун плазмасини олиш ниятида.
Луннан — зайтун етиштириш бўйича Хитойнинг «олтин камари» ҳисобланади. 2023 йили ушбу ҳудудда 4 миллиард юанлик (556 миллион доллар) 54 минг тонна зайтун ҳосили йиғиштириб олинган.
Бундан олдин Хитойда «Чанэ-5» зонди бортида космик «саёҳат»дан қайтган шоли экиб кўрилган эди. 2020 йил ноябрда космосга учирилган шоли 23 кун давомида 760 минг километрдан ортиқ масофа учиб, космик радиацияга учраганди. 2021 йил мартда эса ушбу шоли донлари Жанубий Хитой Қишлоқ хўжалиги университети иссиқхонасида униб чиққан. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?