88 йиллик йўқолиш сирлари оммага ошкор этилмоқда

1 дақиқа ўқиш5.5K
88 йиллик йўқолиш сирлари оммага ошкор этилмоқда

АҚШда ХХ аср авиациясининг энг сирли воқеаларидан бири яна кун тартибига чиқди. Президент Дональд Трамп 1937 йилда парвоз вақтида бедарак йўқолган машҳур аёл учувчи Амелия Эрҳарт иши билан боғлиқ ҳукумат ҳужжатларини махфийликдан чиқариш ва эълон қилиш тўғрисида фармон берди. Бу ҳақда у шахсан Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.

“Жуда кўп одамлар мендан Амелия Эрҳартнинг ҳаёти ва замони, унинг сўнгги, ҳалокатли парвози ҳақида сўрашди. Шу сабабли, у билан боғлиқ барча маълумотларни, айниқса, ҳукуматда сақланаётган ҳужжатларни очиш ва оммага тақдим этиш имкониятини кўриб чиқяпман”, – деб ёзди Трамп.

Президент Эрҳартнинг йўқолишини “миллионлаб одамларнинг тасаввурини забт этган воқеа” сифатида таърифлади. Унга кўра, ҳужжатлар нафақат сўнгги парвозга, балки учувчининг бутун ҳаётига оид янги фактларни ҳам очиб бериши мумкин.

Маълумки, Амелия Эрҳарт 1937 йилда бортнавигатор Фред Нунан билан Lockheed L-10E Electra самолётида дунё бўйлаб парвоз қилишга бел боғлаган эди. Маршрутнинг асосий қисми муваффақиятли ўтган, аммо 2 июль куни экипаж Тинч океанидаги Хауленд оролига етиб бора олмаган ва бедарак йўқолган. Самолёт айнан ўша ерда ёнилғи қуйиши режалаштирилган эди.

Ўшанда президент Франклин Рузвельт қидирув ишларига 4 миллион доллар ажратган ва юзлаб самолёт ҳамда кемаларни жалб қилган. Бироқ на Эрҳарт, на унинг навигатори топилган. Фақат кейинчалик океан тубидан самолёт қолдиқлари аниқлангани хабар қилинган.

Йўқолишнинг сабаблари ҳанузгача турли тахминларга йўл очмоқда: океанга мажбурий қўниш ва ҳалокатга учраш, япон ҳарбийлари томонидан асирга олиниш, ёки ҳатто “бошқа исм остида яшаш” каби фантастик версиялар ҳам мавжуд.

Амелия Эрҳарт (1897–1937) ўз даврининг рамзий шахсларидан бири эди. У 1932 йилда Атлантика океанини ёлғиз парвоз қилиб кесиб ўтган биринчи аёл сифатида тарихга кирди. Бу жасорати унга жаҳон миқёсида катта шуҳрат ва авиатсияда “айоллар даври”нинг бошланиши сифатида катта обрў келтирган.

Трампнинг қарори эса нафақат тарихий сирларни очишга, балки жамиятда узоқ йиллар давомида муҳокама қилинган саволларга жавоб беришга ҳам умид уйғотмоқда.


Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?