YouTube Трампга 24,5 млн доллар тўлайди

1 дақиқа ўқиш188
YouTube Трампга 24,5 млн доллар тўлайди

CNN тарқатган маълумотга кўра, YouTube АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп билан бўлган суд даъвосини катта миқдордаги тўлов орқали якунлашга келишди. Трамп 2021 йил 6 январда содир бўлган воқеалардан кейин қатор ижтимоий тармоқларда, жумладан YouTube платформасида ҳам блокланган эди.

Маълумотларга кўра, компания Трамп томонидан қўллаб-қувватланадиган Trust for the National Mall нодавлат ташкилотига 22 миллион доллар ажратади. Бу ташкилот Вашингтондаги National Mall майдонини қайта тиклаш ва Оқ Уй ҳудудида махсус зал қурилишини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, YouTube яна 2,5 миллион долларни бошқа даъвогарларга, жумладан American Conservative Union ташкилотига тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, YouTube Трамп судга берган учта йирик ижтимоий тармоқдан охиргиси бўлган. Аввалроқ Meta корпорацияси январь ойида 25 миллион доллар тўлаб, низони ҳал қилган, Twitter (ҳозирги X) эса феврал ойида 10 миллион долларлик келишувга эришган эди.

Ижтимоий тармоқлар Трампнинг айрим постлари зўравонликка чорлаши мумкинлигини билдириб, унинг аккаунтларини блоклаган бўлсалар-да, ҳозирда технологик компаниялар унга ва унинг тарафдорларига нисбатан нисбатан илиқроқ муносабатда бўлишмоқда.

Хусусан, Элон Маск Twitter’ни сотиб олгач, Трамп ҳисобини тиклади. Кейинчалик Meta ва YouTube ҳам шундай йўл тутди. Яқинда YouTube нотўғри маълумот тарқатгани учун блокланган айрим ҳисобларни қайта фаоллаштиришини эълон қилиб, консерватив фикрларга ҳурмат билан муносабатда бўлишини билдирди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?