date

АҚШдан юзга яқин эронлик депортация қилинди

АҚШдан юзга яқин эронлик депортация қилинди

New York Times нашри тарқатган маълумотларга кўра, АҚШ ҳудудидаги юзга яқин эронлик фуқаро мамлакатдан чиқариб юборилди. Депортация жараёни Трамп маъмурияти томонидан амалга оширилгани таъкидланмоқда.

Манбаларнинг қайд этишича, махсус чартер самолёти душанба куни кечқурун Луизиана штати ҳудудидан парвоз қилган. Рейс Қатар орқали ҳаракатланиб, сешанба куни Эронга етиб бориши кўзда тутилган.

Айни пайтда депортация қилинган шахсларнинг аниқ сони ва уларнинг ҳуқуқий мақоми ҳақида тўлиқ маълумот берилмаган. Бироқ таҳлилчилар бу ҳолатни икки давлат ўртасидаги мураккаб муносабатлар ва сиёсий кескинлик фонида содир бўлгани билан изоҳламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШдан юзга яқин эронлик депортация қилинди