date

Самарқандда пиёдаларни уриб юборган ҳайдовчи 7 йилга қамалди

Самарқандда пиёдаларни уриб юборган ҳайдовчи 7 йилга қамалди

Самарқанд шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган 28 ёшли шахс суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 11 апрель куни соат 20:00 атрофида 1997 йилда туғилган ҳайдовчи ўз бошқарувидаги Lacetti автомашинасида Самарқанднинг “Нурли йўл” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Рудакий кўчасида ҳаракатланиб кетар экан, пиёдалар ўтиш йўлагидан йўлни кесиб ўтаётган бир неча одамни уриб юборган.

Оқибатда кўплаб пиёдалар турли тан жароҳатлари олган ва шифохонага етказилган. Шифокорларнинг барча ҳаракатларига қарамай, жабрланувчилардан бири ҳаётдан кўз юмган.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида ўтказилган очиқ муҳокамада ҳайдовчининг қилмиши Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми бўйича баҳоланди. Суд уни 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш билан бирга, қўшимча равишда 3 йил давомида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда пиёдаларни уриб юборган ҳайдовчи 7 йилга қамалди