Сўнгги йилларда йирик шаҳарларда каламушлар кўпайиб кетмоқда. Мутахассислар бунга чиқиндилар кўплиги, қурилиш ишлари ва об-ҳавонинг исиши сабаб бўлаётганини айтмоқда. Илиқ қиш уларнинг кўпайиши учун қулай шароит яратмоқда.
Буюк Британия, АҚШ ва Европанинг айрим шаҳарлари каламуш муаммосига дуч келмоқда. Масалан, Нью-Йорк ва Сан-Францискода ҳам уларнинг сони кескин ошгани қайд этилган. Аҳоли зич яшайдиган жойларда вазият янада оғир.
Каламушлар турли касалликларни тарқатиши мумкин. Улар озиқ-овқатни ифлослантиради ва инсонлар саломатлигига хавф туғдиради. Шу сабабли айрим шаҳарлар чиқиндиларни махсус идишларда йиғиш ва тартибни кучайтирмоқда.
Мутахассислар фикрича, каламушларга қарши курашнинг энг самарали йўли шаҳарларни тоза сақлашдир. Чиқиндиларни вақтида олиб чиқиш уларнинг сонини камайтиришга ёрдам беради.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!