date

Тошкент ҳавосида PM2.5 даражаси хавфли даражага кўтарилди

Тошкент ҳавосида PM2.5 даражаси хавфли даражага кўтарилди

30 сентябр куни Тошкент ҳавосида майда PM2.5 заррачалари миқдори 40 мкг/м³ ни ташкил қилди. Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тавсия қилган меъёрдан 8 баробар юқори эканлиги IQAir маълумотларида қайд этилган.

Соат 08:00 ҳолатига кўра, шаҳардаги озон ва PM10 ифлослантирувчи моддалар миқдори рухсат этилган чегаравий меъёрдан ошмаган. Бироқ, PM2.5 заррачалари концентрацияси ЖССТ белгилаган меъёрдандан анча юқори бўлиб, ҳаво сифати заиф гуруҳлар учун зарарли деб баҳоланмоқда.

Шу билан бирга, Тошкент дунёнинг энг ифлос шаҳарлари рейтингида етакчи ўнталикдан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳали ҳам ҳаво сифати бўйича ЖССТ меъёрларига тўлиқ мос келадиган давлатлар рўйхатига киритилмаган. Бу маълумот Швейтсариянинг IQAir компанияси томонидан тайёрланган 2024 йил ҳисоботида берилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент ҳавосида PM2.5 даражаси хавфли даражага кўтарилди