
Фото: iStock
9 мингдан ортиқ илмий иш маълумотлари таҳлил қилингач, тадқиқотчилар катта ёшдаги индивидлар турни сақлаб қолишда ҳал қилувчи рол ўйнашини аниқлади. Тадқиқот натижалари Science журналида чоп этилди.
Кекса ҳайвонлар бутун популяцияга атроф-муҳитдаги ўзгаришларга мослашиш, озиқ-овқат топиш ва йиртқичлардан қочишда ёрдам берадиган билимларни тўплайди. Масалан, катта урғочи филлар кичкиналарга дўстларни душманлардан фарқлашни ўргатади. Қари косаткалар ёш косаткаларга қараганда лососни самаралироқ овлайди. Бундай “устоз”ларнинг қирилиши популяция учун фожиали оқибатларга олиб келиши мумкин.
“Океандаги балиқни тасаввур қилинг. Унинг ов қилиш ёки кўпайишга мос жойни топиш имконияти деярли нолга тенг. Шунинг учун ҳам авлоддан авлодга ўтиб келаётган самарали усулларга амал қилиш ниҳоятда муҳим”, — деди Сиднейдаги Маккуори университети биологи Кулум Браун.
Чарлз Дарвин университети (Австралия) экологи Келлер Копф ҳам катта ёшдаги индивидлар ўз тажрибаларини янги авлодларга узатишини таъкидлади. Кўплаб ҳайвонлар кундалик ҳаётда аждодлари ишлаб чиққан стратегиялардан фойдаланади. Бу хоҳ кўпайиш учун жой танлаш, хоҳ озуқа қидириш бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, аксарият популяцияларда “буви” феномени бор — кўпайиш даври тугагандан сўнг, кекса ҳайвонлар ёш авлодни тарбиялашда ёрдам беради. Бироқ айнан қари жониворлар кўпинча овчиларнинг ўлжасига айланади. Уларнинг ҳалок бўлиши эса бутун бошли популяцияни яшаб қолиш учун зарур бўлган тажрибадан маҳрум қилади. Копф ва унинг ҳамкасблари кекса ҳайвонларни қонунчилик даражасида ҳимоя қилишга чақирмоқда. Хусусан, қари филларни тиши учун овлашни тақиқлаш таклиф этилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар