date

Аёллар учун бепул ИТ дастури бошланди

Аёллар учун бепул ИТ дастури бошланди
Ўзбекистонда аёлларни ахборот технологиялари соҳасида ривожлантиришга қаратилган бепул таълим дастури — Digital Women in Focus ишга туширилди. Лойиҳа ИТ асослари билан таниш бўлган ва профессионал кўникмаларини янада ривожлантиришни мақсад қилган қизларга мўлжалланган.

Таълим жараёни етти ҳафта давом этади ва унда беш нафар иштирокчи қатнашиши мумкин. Курс давомида қатнашчилар халқаро тажрибага эга менторлар билан ишлайди, жамоавий лойиҳалар устида ишлашади ҳамда ишга жойлашиш учун зарур бўлган кўникмаларни ўзлаштиради.

Шунингдек, улар портфель ва резюме тузиш, тавсиялар олиш ва фойдали профессионал алоқалар ўрнатиш бўйича билимларга эга бўлишади. Дастур якунида иштирокчиларга сертификатлар ва тавсиялар тақдим этилади.

Ариза топшириш учун ҳавола орқали мурожаат қилиш мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Аёллар учун бепул ИТ дастури бошланди