
«Рангсиз Гуллар» сериали орқали томошабинлар меҳрини қозонган халқ актрисаси ва хонанда Фарида интервюларидан бирида, ундан ҳозирда қайси сериални завқ билан томоша қилаётгани ҳақида сўралганда, санъаткор ўз танловини очиқ айтди.
Фариданинг таъкидлашича, у айни пайтда туркия сериали бўлган “Taşacak Bu Deniz” сериалини катта қизиқиш билан кузатиб бормоқда. Актриса ушбу сериал сюжети, образлари ва воқеалар ривожи билан уни ўзига тортганини айтиб ўтди.
— Мен яхши кўриб томоша қилаётган сериал — туркия сериали “Taşacak Bu Deniz”. Сизга ҳам бу сериални томоша қилишни тавсия қиламан, жуда зўр сериал, — дея фикрини якунлади Фарида.
Санъаткорнинг ушбу тавсияси мухлислар орасида ҳам қизиқиш уйғотиб, кўпчиликни янги сериал билан танишишга ундади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.