date

Туркистонда кўприк қулаб тушди

Туркистонда кўприк қулаб тушди

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида жойлашган Келес туманидаги Қошқарота қишлоғида Келес дарёси устидан ўтган кўприк қулаб тушди. Ҳодиса 18 декабрь куни содир бўлган бўлиб, бу ҳақда маҳаллий ҳокимликка таяниб ОАВ хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, кўприк қулаши олдидан унда ёриқлар пайдо бўлгани сезилган ва хавфсизлик чораси сифатида ҳаракат вақтинча чекланган. Шу боис ҳодиса вақтида жабрланганлар қайд этилмаган.

Айни пайтда воқеа жойида фавқулодда вазиятлар хизмати, ҳуқуқ-тартибот органлари ва маҳаллий ижроия ҳокимияти вакиллари иш олиб бормоқда. Дастлабки хулосаларга кўра, кўприкнинг эскиргани ва таянч устунлари ости сув оқими таъсирида ювилиб кетгани фожеага сабаб бўлган.

Маълум қилинишича, ушбу кўприк Туркистон вилояти Йўловчи транспорти ва автомобиль йўллари бошқармаси тасарруфида бўлиб, ҳозирда у фавқулодда тартибда таъмирланмоқда. Вақтинча аҳолига Алпамис ва Биртилек қишлоқ округлари орқали 10–15 километрли айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.

Масъуллар вазият тўлиқ назорат остида эканини маълум қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Туркистонда кўприк қулаб тушди