date

Леонардо Ди Каприо тан олди: “Титаник”ни ҳеч қачон кўрмаганман

Леонардо Ди Каприо тан олди: “Титаник”ни ҳеч қачон кўрмаганман

Америкалик машҳур актёр Леонардо Ди Каприо Женнифер Лоуренс олиб борадиган “Actors on Actors” шоусида иштирок этиб, кутилмаган иқрор қилди. Актёр ўзи роль ижро этган фильмларни, жумладан, афсонавий “Титаник” картинасини ҳам ҳеч қачон томоша қилмаганини айтди.

Суҳбат давомида Женнифер Лоуренс Ди Каприодан келажакда қайси режиссёрлар билан ишлашни исташини сўради. Актёр яқинда Пол Томас Андерсон билан суратга тушганини ва у билан узоқ муддатли ҳамкорлик қилишга умид қилганини таъкидлади. Шу билан бирга, Ди Каприо ўз вақтида Андерсоннинг машҳур “Boogie Nights” фильмида роль ўйнашдан воз кечганини ҳам эслаб ўтди. Бунга сабаб сифатида у фильм суратга олиш жараёни “Титаник” билан бир вақтга тўғри келганини айтди.

Актёрнинг сўзларига кўра, у ҳозир бошқа аниқ “орзу режиссёрлар”ни ажратиб кўрсатмайди. “Бугун истеъдодли режиссёрлар жуда кўп. Дамиэн Шазелл жуда кучли, Майкл Манн эса доимо аъло даражада ишлайди”, — деди Ди Каприо.

Суҳбатнинг энг қизиқарли қисми “Титаник”га келиб тақалди. Лоуренс актёрдан 1997 йилда чиққан фильмни ҳеч бўлмаса кейинроқ кўрган-кўрмаганини сўради. Ди Каприо эса қисқа ва аниқ жавоб берди: “Йўқ. Мен уни умуман кўрмаганман”. У шунингдек, ўзи иштирок этган фильмларни томоша қилмаслик одати борлигини ҳам қўшимча қилди.

Женнифер Лоуренс ҳам кўпинча ўз фильмларини кўрмаслигини айтиб, бироқ “Титаник” каби картинани барибир кўрган бўлардим, дея ҳазил аралаш фикр билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Леонардо Ди Каприо тан олди: “Титаник”ни ҳеч қачон кўрмаганман