19:53 / 15.08.2018
4 860

"Кобра эффекти"

"Кобра эффекти"
Баъзида яхши ўйлаб қилинмаган чора-тадбирлар фойдасига эмас, балки зарарига бўлиши мумкин.

Англияликлар бир вақтлар Хиндистонни ўз мустамлака давлати қилган даврда кобра илонларни камайтиришга қарши тадбир ўтказишади. Ҳар бир ўлдирилган кобра илонларининг боши учун мукофот пули белгилашади. Маҳаллий аҳоли ҳар бир ўлдирилган кобра илоннинг боши учун мўмайгина ҳақ олиш учун бу ишга киришадилар. Англияликлар бир муддат ўз тадбирлари, яъни кобра илонларининг кескин камайишига эришишади. Лекин маҳаллий аҳоли мўмайгина пул топиш учун ўзлари кобра илонларни кўпайтириб даромад манбаига айлантириб бўлишган эди.

Анлияликлар эълон қилган тадбирларини бекор қилишлари билан қисқа муддатда кобра илонлар аввалги ҳолатидан ҳам бир неча маротаба кўпайиб кетади. Сабаби маҳаллий аҳоли ўзлари боқиб, кўпайтирган кобра илонларини қўйиб юборишади. Шундан сўнг халқ орасида “Кобра эффекти” атамаси пайдо бўлган.

Демак, баъзида яхши ўйлаб қилинмаган чора-тадбирлар фойдасига эмас, балки зарарига бўлиши мумкин.

«Менинг бўлажак ёрим қандай бўлади?!»

Кеча бир дўстим мен билан суҳбатлашиб туриб, ажойиб бир эсдалиги билан бўлишди. У Малайзияда таҳсил олиб юрган вақтида бир профессорнинг айтган насиҳатларини айтиб берди. Менга бу бошқача таъсир қилди. Профессор қуйидагиларни айтган экан:

– Ҳар ким ўзига лойиқ одам билан оила қуради: яхши бўлсангиз, жуфтингиз ҳам яхши бўлади, ёмон бўлсангиз, ёрингиз ҳам шундай бўлади.

Бу Қуръони Каримнинг ҳақиқати, ҳаёт қонунидир!

Аллоҳ таоло Китобида “Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир”, деб айтган. Бу сўзнинг маъносини чуқур тушуна олмаганман. Вақт ўтгани сайин тушуниб, ҳайратда қолдим.

Жуда кўп оилаларни сиртдан кузатдим, ўргандим. Яхши деб ўйлаган йигитнинг аёли ночор чиққанини кўрганда, юқорида зикр қилинган ояти кариманинг маъноси қани, деб ўйладим. Бироқ, бироз вақт ўтганидан сўнг яхши деб ўйлаган йигитнинг қилиқлари чиқиб, биз ўйлагандек эмас эканини кўрдим.

Шунга ўхшаш мисолларга кўп дуч келганимдан сўнг, Аллоҳ таолонинг сўзлари ҳақиқат эканига яна бир бор ишончим комил бўлди.

Менинг бўйдоқларга айтадиганларим:

Бўлажак ёринг қандай бўлишини истасанг, аввал ўзинг шунга лойиқ бўлишга ҳаракат қил!

Илмли бўлишини истасанг, ўзинг илм талабида бўл, одобли бўлишини хоҳласанг, ўз одобингга қараб қўй, тақволи бўлишини истасанг, ўзинг тақводорликни касб эт.

Умуман олганда, юқорида зикр қилинган оятни, профессор сўзларидаги маънони олдинлари ҳам билсамда, бу сафар бошқача таъсирландим. Чуқур англагандек бўлдим.

Мен бўлажак ёримнинг қандай бўлиши ҳақида кўп ўйлаб ташвишланмайман, аммо ўзимнинг қандай эканимга ташвишланаман!

Сабаби Аллоҳ таолонинг менга насиб этадиган ёри яхшими ёки ёмон бўлиши ўзимга боғлиқ эканини тўлиқ тушунаман.

Ўз камчиликларим устида ишлаб, одоб-ахлоқим, амалларимни гўзал қилишга ҳаракат қилишим керак. Аллоҳ таолодан бугуним кечагимдан, эртам бугунимдан яхши бўлишини сўрайман.
Қозоқ тилидан Акмал Курбаров таржимаси

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » "Кобра эффекти"