Хоразмда профилактика инспектори 1 минг доллар пора билан ушланди

1 дақиқа ўқиш227
Хоразмда профилактика инспектори 1 минг доллар пора билан ушланди

Хоразмда профилактика инспектори 1 минг доллар пора билан ушланди

Хоразм вилоятида профилактика инспектори пора олаётган пайтда қўлга олинди, деб хабар берди Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати.

Маълумотларга кўра, бир фуқаро шериги билан очган хусусий корхонадаги ҳужжатлар сохталаштирилгани ва даромадлар ноқонуний равишда ўзлаштирилаётгани бўйича мурожаат қилган.

Шу жараёнда мазкур ҳудуд учун масъул профилактика инспектори фуқарога “масалани ижобий ҳал этиш”ни ваъда қилиб, экспертиза хулосасини унинг фойдасига чиқариш эвазига 1 000 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида инспектор Хива шаҳрида пулни олаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ходимга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов Хоразм вилояти прокуратураси назоратида олиб борилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?