Украинада ҳарбий асирни ўлдирган рус жангчиси умрбод қамалди

2 дақиқа ўқиш1.1K
Украинада ҳарбий асирни ўлдирган рус жангчиси умрбод қамалди

Украинада суд рус ҳарбий хизматчиси Дмитрий Курашовни украин асирини отгани учун умрбод озодликдан маҳрум этди. Суд қарори 6 ноябрь куни Запорижжя вилояти Заводской туман судида эълон қилинди. Суд ҳайъати — Олга Погребная, Алла Завиновская ва Руслан Синелник — Курашовнинг қилмиши инсоният ва халқаро ҳарбий қонунлар учун оғир жиноят эканини таъкидлаб, энг юқори жазо чорасини қўллади.

Суд жараёни DW мухбири томонидан ёритилди. Прокурор Никита Маневский Курашов учун умрбод қамоқ жазосини сўради. “Айбланувчи суд жараёнида ҳеч қандай тавба ёки пушаймонлик билдирмади. Унинг юзидан бефарқлик узилмади. Бу унинг қилмишига нисбатан муносабатини кўрсатади”, — деди прокурор.

Курашов судда гапиришдан бош тортди. Бироқ адвокати Анна Карпенко мижозини ҳимоя қилиб, у “шок ҳолатида бўлганини” ва “буйруқни бажаряпман деб ўйлаганини” таъкидлади. Унга кўра, Курашовга ҳужумдан олдин асирларга қандай муносабатда бўлиш ҳақида кўрсатма берилмаган, балки “ҳеч кимни асирга олмаслик” буйруғи берилган. Шу боис адвокат суддан жазони енгиллаштиришни сўради.

Тергов маълумотларига кўра, 26 ёшли “Сталкер” тахаллусли Курашов 2024 йил 6 январь куни Запорижжя вилояти Пологовский туманида украин позицияларига ҳужумда иштирок этган. Унинг қўлидан қуролсиз, таслим бўлаётган украин жангчиси — 41 ёшли Виталий Г. ҳалок бўлган. Гувоҳларнинг баёнотларига кўра, Виталий қўлларини кўтариб, тиз чўккан ҳолда турганида Курашов унга уч марта ўқ узган.

Дастлабки мажлисда Курашов айбини тан олган, аммо кўрсатма беришдан бош тортган. Журналистлар билан суҳбатда эса у “айбини тезроқ суд жараёнини якунлаш учун тан олганини” айтган. У ҳатто асирлар алмашинувига умид боғлаётганини маълум қилган.

Шу билан бирга, айбланувчи ҳодисага бошқа рус аскарини айблашга уриниб, “асирни фелдшер отган”, деган версияни илгари сурган. Бироқ буни бошқа рус асирлари — Олег Замятин, Константин Зеленин ва Дмитрий Зуев рад этди. Улардан бири судда Курашовнинг ўқ узганини шахсан кўрганини тасдиқлади.

Судда украин ҳарбийси Александр Д. ҳам гувоҳлик берди. У позиция қайта олингач, ҳалок бўлган ҳамюрти Виталий Г.нинг жасадини бошқа беш жангчи билан бирга топганини маълум қилди. “Қуролсиз ҳолда ётган, эҳтимол, бошига ўқ тегиб ҳалок бўлган”, — деди у.

Суд Курашовнинг қилган ишини халқаро гуманитар ҳуқуқни қўпол бузиш деб баҳолади. У “уруш қоидаларини ва урф-одатларини бузгани, яъни асирни қасддан отиб ўлдиргани” учун айбдор деб топилди.

Бу Украина судлари томонидан россиялик ҳарбийга нисбатан қўлланилган энг оғир ҳукмлардан бири ҳисобланади. Ҳукм ҳали кучга кирмаган — Курашов унга бир ой ичида апелляция бериш ҳуқуқига эга.

Украина ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари таъкидлашича, бу иш халқаро жамоатчилик учун муҳим сигнал — ҳар қандай уруш жинояти, ҳатто фронтда содир этилган бўлса ҳам, жазосиз қолмайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?