
Индонезия пойтахти Жакартада жума намози чоғида портлаш юз берди, деб хабар берди mahalliy расмийлар. Ҳодиса натижасида камида 50 дан ортиқ киши тан жароҳати олган.
Маълумотларга кўра, фожиа шаҳарнинг шимолий қисмидаги Келапа Гадинг туманида жойлашган 27-сон давлат ўрта мактабининг масжидида содир бўлган. Шу вақтда масжидда асосан ўқувчилар бўлгани сабабли жабрланганларнинг кўпчилиги ўсмир ёшда экани айтилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш овоз кучайтиргич тизими яқинида рўй берган. Аммо ҳозирча расмийлар сабаб ҳақида аниқ маълумот бергани йўқ — ҳодиса электр тизимидаги носозлик ёки қўлда ясалган портловчи мослама туфайли юз берган бўлиши мумкин.
Портлашдан сўнг воқеа жойига тез ёрдам ва қутқарув хизматлари етиб келган. Барча жароҳатланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган.
Полиция ҳодиса юзасидан тергов бошлаганини маълум қилди. Ҳавфсизлик камералари ёзувлари ўрганилаётгани, гувоҳлар билан сўровнома олиб борилаётгани айтилмоқда.
Ҳозирча масжид атрофи ёпилган, ҳодисага аниқ нима сабаб бўлганини аниқлаш бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.