Аброр Мухтор Алий фаол Ҳамид Содиқни таҳдид қилгани айтилмоқда

1 дақиқа ўқиш1.1K
Аброр Мухтор Алий фаол Ҳамид Содиқни таҳдид қилгани айтилмоқда

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда сиёсий муҳокамалар яна кескин тус олди. Фойдаланувчиларнинг бир қисми жамоат фаоли Ҳамид Содиқни ҳимоя қилаётган бўлса, иккинчи қисми блогер Аброр Мухтор Алий тарафини олмоқда, деб хабар берди mahalliy манбалар.

Масала Ҳамид Содиқка нисбатан таҳдидлар бўлгани ҳақидаги иддаолардан кейин янада қизий бошлади. Айни вақтда 30 нафар журналист, адвокат, олим ва фаол Аброр Мухтор Алий устидан судга шикоят киритгани маълум қилинди.

Собиқ депутат Расул Кушербаев ҳам бу вазиятга муносабат билдириб, сўз ва фикр эркинлиги давлат томонидан ҳимоя қилиниши лозимлигини таъкидлади. Унинг фикрича, диний асосда кимнидир “оммавий сазойи қилиш” Ўзбекистон Конституциясида йўл қўйилмайди.

«Аброр Мухтор Алийнинг айрим чиқишларида давлатнинг дунёвийлик тамойилига қарши чақириқлар бор, бу эса инсонларнинг конституциявий ҳуқуқларига таҳдид сифатида баҳоланиши мумкин», — деб ёзди Кушербаев.

Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов ҳам мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш зарурлигини билдирди.

Ҳозирда жамоатчилик Мухтор Алийнинг баёнотларига расмий органлар томонидан ҳуқуқий муносабат билдирилишини кутмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?