date

Лавров Путин ишончини йўқотдими? Сабаблар маълум бўлди

Лавров Путин ишончини йўқотдими? Сабаблар маълум бўлди

The Moscow Times'нинг ёзишича, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Венгрияда ўтказилиши режалаштирилган Путин ва Трамп учрашуви бекор қилингач, Россия президентининг ишончидан чиққани айтилмоқда.

Кремл маълумотига кўра, Лавров бу йилги G20 саммитида Россия делегациясига бошчилик қилмайди. Унинг ўрнини Президент администрацияси раҳбарининг ўринбосари Максим Орешкин эгаллайди.

Шунингдек, вазир 5 ноябр куни бўлиб ўтган Россия Хавфсизлик кенгаши йиғилишида ҳам қатнашмаган. Унда ядровий синовларга тайёргарлик масалалари муҳокама қилингани маълум қилинган эди.

Манбага кўра, Лавровнинг вазиятдаги ролини 21 октябр куни АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан бўлиб ўтган телефон суҳбати белгилаган бўлиши мумкин. Шу мулоқотдан кейин Оқ уй Трамп ва Путиннинг Будапештдаги саммитини бекор қилган. Рубио Россия “мулоқотга тайёр эмас” деган хулосага келгани хабар қилинган.

Шу билан бирга, орадан кўп ўтмай, АҚШ “Роснефть” ва “Лукойл” компанияларига нисбатан янги санкциялар жорий этгани ҳам Лавров атрофидаги сиёсий вазиятни янада кескинлаштиргани таъкидланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лавров Путин ишончини йўқотдими? Сабаблар маълум бўлди