
Фото: TravelAsk
Шаҳарда жой етишмаслиги муаммоси аҳолиси тез суръатларда ўсаётан мамлакатлар учун айниқса долзарб. Бироқ одатий мегаполислар бу жараёнда ҳажм жиҳатдан кенгайгани боис кечаги провинциялар ҳудудини ҳам қамраб олса, Сингапур каби ҳудуди қатъий чекланган шаҳар-давлатда бундай имкониятга эга эмас.
Сунъий оролларни қуриш айрим қийинчиликларни бартараф этишга ёрдам беради. Бироқ у шаҳардаги асосий муаммо – бўш жойнинг етишмаслигини ҳал этмайди. Бу каби мураккаб жараёнларда аҳоли турар-жойларининг аста-секин ер остига «шўнғишидан» ўзга чораси қолмайди.
Travelask.ru Сингапурдаги ана шундай ҳолат ҳақидаги қизиқарли маълумотларни тақдим этди.
Мегаполисларда ер остига нафақат метро йўллари, балки турли мақсадлар учун мўлжалланган кўплаб иншоотларни жойлаштириш тажрибаси бутун дунё бўйлаб кенг тарқалган. Минтақанинг геологик шароитлари мос келган ҳудудларда ер остидан ҳам фойдаланилмоқда. Илғор архитекторлар эса ер остидаги навбатдаги лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритишга интилишмоқда.
Бу нафақат қизиқ, балки обрўли ҳамдир. Ахир бундай объектлар келажакда шаҳарнинг жозибасига айланади. Асосан шаҳар майдонлари ва боғлари остида турли савдо ҳамда кўнгилочар марказлар, автомагистраллар, автоуловлар тўхташ жойлари, кам ҳолларда эса офис бинолари яширинган.
Масалан, Хельсинкида ер остида нафақат савдо марказлари, балки спорт майдончалари ҳам жойлашган бўлса, Сеул остида бир вақтнинг ўзида бир неча маданий-кўнгилочар ва савдо марказлари барпо этилган.

Фото: TravelAsk

Фото: TravelAsk
Сингапур эса бугунги кунда жами майдони 724 кв. км тенг бўлган оролларгагина эга. Шаҳар-давлатнинг аҳолиси 5,8 миллион кишидан ортиб бўлган ва бу кўрсаткич ўсишда давом этмоқда. Қўшни мамлакатлардагига қараганда иқтисодиётнинг тезкор суръати ва ҳаётнинг юқори даржаси Жануби-шарқий Осиё давлатларидан кўплаб мигрантларни ушбу мамлакатга жалб этади.
Айнан шу сабабли, шунингдек, аҳолининг табиий барқарор ижобий ўсиши туфайли 2030 йилга келиб, аҳоли сони 7 миллионга етади. Шунинг учун бу ерда янги турар-жой мавзелари, автомобиль тўхташ жойлари ва ижтимоий объектларни жойлаштириш тобора долзарб тус олмоқда.

Фото: TravelAsk
Сингапурда шаҳар чеккаси, провинция каби тушунчалар мавжуд эмас. Бу ерда ҳамма стратегик муҳим саналган, жумладан, ҳарбий мақсадларга мўлжалланган бинолар ҳам шаҳарда жойлашган. Турар-жой мавзелари ва офис марказлари учун жойни бўшатиш мақсадида автомагистраллар, ёнилғининг стратегик захиралари, ҳарбий омборхона ва бошқа қўшимча хоналар ер остига жойлаштирилган.

Фото: TravelAsk
Қизиқарли жиҳати, Сингапурда дунёдаги энг йирик ҳаво ҳарорати, намлигини бир хилда сақлаш тизими жойлашган. У талабалар шаҳарчаси биноларидаги қулай микроиқлимни таъминлайди. Сезиб турганингиздек, у ҳам ер остига жойлаштирилган.
Юқорида санаб ўтилганлардан ташқари, Сингапурда ер остида марказий автомагистраль ва бир неча савдо-кўнгилочар марказлари ҳам бор. Шаҳарни режалаштириш мутахассислари келажакда объектларни ер остига жойлаштириш тенденцияси сақланади деб ҳисоблашмоқда. Ахир ривожланаётган шаҳарда бундан ўзга ечим мавжуд эмас. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар