
18 ёшли "Челси" вингери Эстеван Виллиан Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг тўртинчи турида "Қорабоғ" дарвозасини ишғол қилиб, рекорд ўрнатди. У учрашувнинг 16-дақиқасида ҳисобни очди ва ўйин якунида учрашувнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритди.
Squawka маълумотларига кўра, Эстеван Чемпионлар Лигасида 18 ёш ёки ундан кичик ёшда кетма-кет икки ўйинда гол урган биринчи Жанубий Америка футболчисига айланди. У бундан аввалги ўйинда Амстердамнинг "Аякс" жамоаси дарвозасига ҳам гол урганди.
Эстеван жорий йил ёзида Бразилиянинг "Палмейрас" клубидан "Челси"га 45 миллион евро эвазига ўтган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг