Барселона 12 йилдаги энг ёмон серияни қайд этди

Барселона барча турнирларда кетма-кет тўққизта ўйинда камида биттадан гол ўтказиб юборди. Opta маълумотларига кўра, бу жамоанинг 2013-йил март ойидан бери қайд этган энг ёмон натижасидир. Ҳанс-Дитер Флик бошқарувидаги клуб мазкур даврда жами 14 та гол ўтказиб юборган. Барселона сўнгги бор 21-сентабр куни Гетафени Ла Лигада 3:0 ҳисобида мағлуб этганида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолганди.

Барселона яна дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олмади. Бу сафар Каталония клуби Европа Чемпионлар лигаси доирасидаги ўйинда Бругге клубидан 17-дақиқагача икки бор гол ўтказиб юборди.
Opta маълумотларига кўра, "кўк-анорранглилар" кетма-кет тўққизта ўйинда барча турнирларда камида битта гол ўтказиб юбормоқда. Бу жамоа учун 2013-йил март ойидан бери кузатилган энг ёмон кўрсаткичдир.
Мазкур давр мобайнида Ҳанс-Дитер Флик бошқарувидаги жамоа жами 14 та гол ўтказиб юборган. Сўнгги марта Барселона дарвозаси дахлсизлигини 21-сентябр куни Хетафе устидан Ла Лигада 3:0 ҳисобида қўлга киритилган ғалабада сақлаб қолганди.
Бругге ва Барселона ўртасидаги ўйин матний трансляциясини LiveResult.ru сайтида кузатишингиз мумкин.































Изоҳлар 0
…