Ашраф Ҳакими жароҳатдан кейин изоҳ қолдирди

Ашраф Ҳакими жароҳатдан кейин изоҳ қолдирди

Ашраф Ҳакими жароҳатдан кейин изоҳ қолдирди
ПСЖ ҳимоячиси Ашраф Ҳакими Чемпионлар Лигаси доирасида "Бавария"га қарши ўйинда тўпиғидан жароҳат олди. Орадан бир сутка ўтиб, марокашлик футболчи ижтимоий тармоқларда изоҳ қолдирди.

"Йиқилишлар – йўлнинг бир қисми, аммо қайтишлар кучни намоён этади. Менга хабар йўллаган барча инсонларга раҳмат!" – деб ёзди Ҳакими.

Аввалроқ ПСЖ Ҳакимининг жароҳати ҳақида маълумот берган эди. Матбуотга кўра, футболчи тикланиши учун бир ярим ойдан икки ойгача вақт керак бўлади.

ПСЖ сешанба куни "Бавария"га ўз майдонида 1:2 ҳисобига мағлуб бўлиб, мухлисларини хафа қилди. Парижликларнинг навбатдаги ўйини 9-ноябр куни сафарда "Лион"га қарши бўлиб ўтади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар